Ширкат ва музораба


Ширкат сўзи араб тилида “شين (ш)”нинг касраси ва “راء (р)”нинг сукуни билан “الشِركَة (аш-ширкат)” ёки “شين (ш)”нинг фатҳаси ва “راء (р)”нинг касараси билан “الشَرِكة (аш-шарикат)” тарзида ўқиш жоиз. Лекин, биринчи сурат машҳурроқдир. Луғатда, аралашиш, шерик бўлиш ва қўшилиш деган маъноларни англатади. Фиқҳий истилоҳда, камида икки киши сармоя ва фойдада бир-бирлари билан шерик бўлишга қарор қилишлари ширкат дейилади.

عَقْد بَيْنَ الْمُتَشَارِكِينَ فِي الْأَصْلِ وَالرِّبْحِ

“Сармоя ва фойдада шерик бўлган икки киши орасидаги битмдир” (Дуррул мухтор) .
Ҳанбалия мазҳаби фақиҳларидан аллома ибн Қудома ширкат сўзига шундай таъриф берганлар:

الشركة هي الاجتماع في استحقاق أو تصرف

“Ширкат – ҳақни талаб қилиш ёки тасарруф қилишда (бир кишидан зиёда фардларни жам бўлиб) шерик бўлишларидир” .
Ширкат шариатнинг уч асосий манбаи, яъни Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уммат ижмоси билан собит бўлган.

وَإِنَّ كَثِيرًا مِنَ الْخُلَطَاءِ لَيَبْغِي بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ إِلَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ وَقَلِيلٌ مَا هُمْ

“Албатта, кўп шериклар бир-бирларига зулм қилурлар. Магар иймон келтириб, солиҳ амал қилганларгина (қилмаслар). Улар жуда ҳам оз”, деди.” (Сод 24 оят).
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ширкатга тегишли бир неча ҳадислар нақл қилинган:

عَنِ السَّائِبِ بْنِ أَبِى السَّائِبِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: أَنَّهُ كَانَ شَرِيكُ النَّبِىِّ صلى الله عليه وسلم فِى أَوَّلِ الإِسْلاَمِ فِى التِّجَارَةِ فَلَمَّا كَانَ يَوْمُ الْفَتْحِ قَالَ: مَرْحَبًا بِأَخِى وَشَرِيكِى لاَ تُدَارِى وَلاَ تُمَارِى

Соиб ибн Абу Соиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“У ислом аввалида Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тижоратдаги шериклари эди. Фатҳ куни бўлгач: “Уришиб-жанжаллашмайдиган биродарим, шеригим хуш келибсиз” дедилар” (Байҳақий ривояти).

عَن أبي هُرَيْرَة رَضِيَ اللهُ عَنْهُ رَفعه قَالَ: "إنّ الله تعالى يَقولُ أنا ثالِثُ الشَّرِيكَيْنِ ما لمْ يَخُنْ أحَدُهُما صاحِبَهُ فإذا خانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِما 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан марфу ҳолатда ривоят қилинади: 
“У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Аллоҳ таоло: “Модомики, иккисидан бири шеригига хиёнат қилмас экан, Мен икки шерикнинг учинчисиман. Агар ун(шериги)га хиёнат қилса, иккиси орасидан чиқаман” деб айтади” (Абу Довуд ривояти).
Ширкат ишларида томонлар бир-бирларининг молларига хиёнат қилмай омонат ва диёнат юзасидан иш кўрсалар, уларга Аллоҳ таолонинг мадади ва кўмаги бўлади. Агар борди-ю, шериклар бир-бирларини алдаб, хиёнат қилсалар, Аллоҳ таолонинг мадади уларнинг орасидан кўтарилиб кетади.
Ибн Қудома раҳматуллоҳи алайҳ: “Ширкатнинг баъзи навлари хусусида турли фикрлар мавжуд бўлишига қарамай уммат услуий тарзда ширкатни жоизлигига иттифоқ қилган” деб, таъкидлайди .
Имом Нававий раҳматуллоҳи алайҳ: “Бирор илм эгаси ширкатни жоизлигига қарши чиққан эмас” деганлар.

ШИРКАТНИНГ ТУРЛАРИ

Ширкат иккига бўлинади:
1. Мулкдаги шериклик – у қонунда мажбурий ширкат ҳисобланади;
2. Келишувлардаги шериклик – у ихтиёрий ширкат ҳисобланади.
Мулклардаги ширкат - Ширкат қонун-қоидаларига биноан томонлар ўзаро бир-бирлари билан келишмай бирор нарсага эгадорликда шерик бўлиб қолишларига ширкату амлок (мулклардаги шериклик), яъни айнлардаги шериклик дейилади.

فَشِرْكَةُ الْأَمْلَاكِ: الْعَيْنُ يَرِثُهَا رَجُلَانِ أَوْ يَشْتَرِيَانِهَا 

“Мулклардаги ширкат – муайян нарса икки кишига мерос бўлиб ўтиши ёки уни икки киши сотиб олишидир” (Ҳидоя).
У ўз навбатида иккига бўлинади:
1. Ширкати ихтиёр – ширкатга томонларнинг феълларини маълум бир миқдорда дахли бўлиб шерик бўлишлари. Масалан, бир киши икки одамга бирор нарсани ҳадя қилса ёки васият қилса ва у иккиси уни қабул қилиб олсалар ёки икки киши бир нарсани сотиб олсалар, ўзаро мулкда шерик бўладилар;
2. Ширкати жабр – ширкатга томонларнинг умуман дахли бўлмай шерик бўлишлари. Масалан, икки кишига бирор нарсани мерос бўлиб қолиши.

ШИРКАТИ АМЛОКНИНГ ҲУКМИ 

فَلَا يَجُوزُ لِأَحَدِهِمَا أَنْ يَتَصَرَّفَ فِي نَصِيبِ الْآخَرِ إلَّا بِإِذْنِهِ، وَكُلٌّ مِنْهُمَا فِي نَصِيبِ صَاحِبِهِ كَالْأَجْنَبِيِّ وَهَذِهِ الشِّرْكَةُ تَتَحَقَّقُ فِي غَيْرِ الْمَذْكُورِ فِي الْكِتَابِ كَمَا إذَا اتَّهَبَ رَجُلَانِ عَيْنًا أَوْ مَلَكَاهَا بِالِاسْتِيلَاءِ أَوْ اخْتَلَطَ مَالُهُمَا مِنْ غَيْرِ صُنْعِ أَحَدِهِمَا أَوْ بِخَلْطِهِمَا خَلْطًا يَمْنَعُ التَّمْيِيزَ رَأْسًا أَوْ إلَّا بِحَرَجٍ، وَيَجُوزُ بَيْعُ أَحَدِهِمَا نَصِيبَهُ مِنْ شَرِيكِهِ فِي جَمِيعِ الصُّوَرِ وَمِنْ غَيْرِ شَرِيكِهِ بِغَيْرِ إذْنِهِ إلَّا فِي صُورَةِ الْخَلْطِ وَالِاخْتِلَاطِ فَإِنَّهُ لَا يَجُوزُ إلَّا بِإِذْنِهِ، وَقَدْ بَيَّنَّا الْفَرْقَ فِي كِفَايَةِ الْمُنْتَهَى

“У иккиси(ширкату амлок қилувчилар)дан бирортаси бошқасининг улушини шеригининг изнисиз тасарруф қила олмайди ва иккаласи шеригини насибасида бегона киши каби бўладилар. Китобда зикр қилинмаган ҳолатлардан бошқа ўринларда ҳам ушбу ширкат рўёбга чиқади. Масалан, икки кишига муайян нарса ҳадя қилиниши ёки икки киши унга истийло йўли билан эгалик қилишлари ёки икки кишининг моли томонлардан бирортасининг феълисиз аралашиб кетиши ёки бошма-бош ажратиб олиш мумкин бўлмаган нарсаларни иккаласи аралаштириб юборишлари (масалан буғдойни буғдойга) ёки машаққат ила ажратиб олиш мумкин бўлиши (арпани буғдойга аралашиб кетиши каби). Юқоридаги барча суратларда шеригининг изнисиз иккисидан бири шеригига ва шеригидан бошқага ўз улушини сотиши жоиз бўлади. Лекин, аралаштириб юборилган ва аралашиб кетган суратлар бундан мустаснодир. Чунки, бу суратларда шеригини изнисиз ўз улишини сотиши жоиз эмас. Фарқни “Кифоятул мунтаҳо”да баён қилиб ўтганмиз” (Ҳидоя).

وحكم هذه الشركة هو أن كل واحد من الشريكين كأنه أجنبي في نصيب صاحبه، فلا يجوز له التصرف فيه بغير إذنه، إذ لا ولاية لأحدهما في نصيب الآخر 

“Ушбу ширкатнинг ҳукми – икки шерикдан ҳар бири шеригинг насибасида бегона каби бўлиб, унинг изнисиз ун(шеригининг насибаси)да тасарруф қила оламайди. Чунки, шеригининг улушида иккисидан бирортасига валоят йўқ” .

АҚД ШИРКАТИ

Ақд ширкати энг аҳамиятли ва кенг тарқалган ширкат бўлиб, унда томонлар ўзаро келишув асосида бир-бирлари билан ширкат ақдини тузадилар.

ركن شركة العقود عند الحنفية: الإيجاب والقبول: وهو أن يقول أحد الشريكين للآخر: شاركتك في كذا وكذا، ويقول الآخر: قبلت 

“Ҳанафийлар наздида ақд ширкатининг рукни ийжоб ва қабулдир, яъни икки шерикдан бири сенга шу ва шу нарсаларда шерикман, дейди. Бошқаси: “Қабул қилдим” деб жавоб беради” (ал-Фиқҳул ислом ва адиллатуҳу).
Ақд ширкати учга бўлинади:
1. Ширкату амвол (молларда шерик бўлиш);
2. Ширкату аъмол (амалларда шерик бўлиш);
3. Ширкату вужуҳ (ваъдалашиб шерикчилик қилиш).

وهي ثلاثة أنواع: شركة أموال، وشركة وجوه، وشركة أعمال أو صنايع

“У уч турли бўлади: ширкату амвол, ширкату вужуҳ ва ширкату аъмол ёки саноиъ” (ал-Фиқҳул ислом ва адиллатуҳу).
Ширкати амвол – икки томон ўртага сармоя қўйиб, уни айлантириш ва ундан чиққан фойдани келишилган нисбатга кўра тақсимлашга келишиб олишларига молларда шерик бўлиш дейилади. Келишилган нисбатдан мурод шуки, томонлар ширкат ақдини тузаётганда олинган фойда қандай нисбатда тақсим қилишни келишиб оладилар ва ширкат натижасида олинган фойдани ўша нисбатга кўра тақсим қиладилар. Масалан, ярим ёки учдан бир ёки тўртдан бир қилиб ва бошқалар.
Ширкати аъмол – икки ва ундан кўп одам шерикчилик асосида бирор ишни қилишга келишиб олишларига айтилади. Масалан, биз иккимиз кийим тикиш ёки тўқишда шерик бўламиз ва чиққан фойдани тенг тақсим қиламиз, дейишлари каби. Бунда фойдани тенг тақсим қилиш ҳам ёки учдан бири томонларнинг бирига, қолган учдан иккиси бошқасига қилиб ҳам тақсим қилиш мумкин. Ушбу ширкатни ширкати абдан, тақаббул ва саноиъ деб ҳам номланади.
Ширкати вужуҳ – томонлар маблағ ёки бирор амал билан бир-бирлари билан шерик бўлмайдилар. Балки, ўзаро ваъдалашиб ва обрўларини ўртага қўйиб шерик бўладилар. Масалан, томонлар обрўларини ўртага қўйиб сотувчидан насияга тавар сотиб олиб, наққа сотадилар. Чиққан фойдани эса, келишилган нисбатга кўра ўзаро тақсим қиладилар.

МУФОВАЗА ШИРКАТИ

Ширкати амвол, ширкату аъмол ва ширкату вужуҳлар яна иккига бўлинади:
1. Муфоваза ширкати.
2. Инон ширкати.
Муфоваза ширкати – муфоваза луғатда тенг, баробар деган маъноларни англатади.
Истилоҳда:

أن يتعاقد اثنان فأكثر على أن يشتركا في عمل بشرط أن يكونا متساويين في رأس مالهما وتصرفهما ودينهما 

“Икки ва ундан кўп киши сармоя, тасарруф ва динда тенг бўлишлари шартига кўра бир амалда шерик бўлишга битм тузишларидир” (ал-Фиқҳул ислом ва адиллатуҳу).
Холид Сайфуллоҳ ўзларининг “Қомусул фиқҳ” асарларида муфоваза ширкатига шундай таъриф берганлар: “Сармоя ва тасарруфда тенг ҳамда тижоратнинг вожиботлари шерикларнинг бирига тегишли бўлса, иккинчисига ҳам тааллуқ топадиган бир кишидан ортиқ кишиларни бир-бирлари билан шерик бўлишларига муфоваза ширкати дейилади”. Ширкатнинг ушбу турида томонлардан бири шеригининг номидан вакил ва кафил бўлади, яъни шериклардан биридан бирортаси қарз бўлса, иккинчиси унинг номидан вакил бўлиб, ўша ҳақни қарздордан талаб қилиши мумкин. Агар томонлардан бирининг зиммасида қарз бўлса, иккинчиси унинг номидан кафил бўлиб, қарзни адо қилиши мумкин.
Ушбу ширкатда томонлар сармоя, фойда, дин, иш юритиш ва зиммадорликда бир-бирлари билан тенг бўлганликлари учун муфоваза ширкати деб номланади. Баъзилар муфовазани “тафвийз” сўзидан олинган деб, ишни бир-бирларига топшириш деган маънони англатади деганлар.

ИНОН ШИРКАТИ

Инон (عِنان) деб “ع (аъйн)”нинг касраси билан, анон (عَنان)деб “ع (аъйн)”нинг фатҳаси билан ҳам ўқилади. Луғатда “عَنَّ (аънна)” сўзи юз ўгириш ва назарни буриш деган маъноларни англатади.
Истилоҳда:

شركة العنان وهي أن يشترك اثنان في مال لهما على أن يتجرا فيه والربح بينهما

“Инон ширкати – икки киши (ёки ундан кўпроғи) ўртадаги сармояда тижорат қилиб, ундан чиққан фойдада шерик бўлишларидир” (ал-Фиқҳул ислом ва адиллатуҳу).
Ширкати муфовазада томонлар ширкатга лаёқатли бўлган ўзларининг барча молларини сармоя сифатида ўртаган қўйишар эди. Инон ширкатида эса, молнинг муйян қисми билан шерикликни амалга ошириш мумкин, яъни томонлар барча маблағларини сармоя сифатида ўртага ташлашлари шарт эмас. Балки, маблағларининг бир қисми билан шерикчилик қилишлари мумкин. Қолган қисми эса, шеригининг ихтиёри ва имкониятидан ташқарида бўлади, яъни муфоваза ширкатида томонлар бор маблағлари тенг ва шерикчиликка қўйишлари шарт эди, инон ширкатида эса, ундай қилиш шарт эмас. Балки, томонлардан бири бор маблағини ярми билан, иккинчиси учдан бири билан шерик бўлишлари ҳам мумкин ва шерикликка қўйилмаган маблағлари шеригининг тасарруфотидан ташқарида бўлади. Ушбу ширкатни инон деб номланишига бир неча сабаблар келтирилган. Жумладан, баъзилар бир киши сармояга молининг бир қисмини тикиб, қолган молида шерикчилик қилишдан юз ўгиргани учун инон деб аталган, дейдилар.
Инон ширкатида томонлар бир-бирдан кам-кўп ёки тенг тарзда ўртага маблағ қўйиб, у билан тижорат қилишиб, тушган фойдани ўртада келишилган нисбатга кўра тақсимлайдилар. 

قَالَ وَأَمَّا شَرِكَةُ الْعِنَانِ فَتَنْعَقِدُ عَلَى الْوَكَالَةِ دُونَ الْكَفَالَةِ، وَهِيَ أَنْ يَشْتَرِكَ اثْنَانِ فِي نَوْعِ بُرٍّ أَوْ طَعَامٍ، أَوْ يَشْتَرِكَانِ فِي عُمُومِ التِّجَارَاتِ وَلَا يَذْكُرَانِ الْكَفَالَةَ 

Қудурий раҳматуллоҳи алайҳ деди: “Инон ширкати кафолатга эмас, ваколатга кўра боғланади. Икки киши буғдойни ёки таомни бир турида шерик бўлмоқликларига ёки кафолатни зикр қилмай умумий тижоратда икки томонни шерик бўлишига айтилади” (Ҳидоя).
Ширкатнинг ушбу турида томонларнинг сармояси, тасарруфи тенг бўлиши ва шериклардан бири тижорат муомалаларини барчасини зиммасига олиши шарт эмас. Ушбу ширкатни жоизлигига барча уммат иттифоқ қилган.

ШИРКАТНИНГ ТУРЛАРИ ХУСУСИДА ФАҚИҲЛАРНИНГ ФИКРЛАРИ

Ширкатнинг қисмлари ва унинг ҳақиқати ҳақида юқорида батафсил тарзда баён қилинди. Ширкатни қайси турлари дуруст бўлиши ва бўлмаслигида фақиҳлар орасида ихтилоф қилинган. Уларнинг хулосаси қуйида баён қилинади:
1. Молларда инон ширкатини қилиш бил иттифоқ жоиз ва уммат шунга ижмо қилган;
2. Муфоваза ширкати ҳанафий мазҳабидан бошқа шофиий ва ҳанбалий мазҳабларида жоиз эмас. Моликий мазҳабида эса, муфовазада сармояни баробар бўлиши шарт эмас;
3. Ширкати аъмол моликия ва ҳанбалия мазҳабида томонларни касби ва ишлаш жойи бир бўлиш шарти билан жоиздир. Ҳанафий мазҳабида эса, ширкати аъмолда томонларни касби ва ишлаш жойи бир бўлиши шарт қилинмайди. Балки, иш бажарувчилардан бири ишнинг бир турини бошқаси эса бошқа бир турини қилиши, шунингдек бири бошқа жойда, яна бири бошқа жойда фаолият юритиши мумкин;
4. Ширкати вужуҳ ҳанафий ва ҳанбалий мазҳабида жоиз. Моликий ва шофиий мазҳабида жоиз эмас. 

ШИРКАТНИНГ УМУМИЙ ШАРТЛАРИ

Дастлаб, ширкатнинг барча қисмларига тегишли умумий шартларга кўз ташлашимиз лозим. У орқали ширкатга тегишли ҳукмларни осон тушуниш мумкин бўлади. Ширкатнинг баъзи шартлари ширкатнинг барча турларига тегишли бўлади ва яна баъзи шартлари ширкатнинг баъзисига тегишли бўлиб қолганига тегишли бўлмайди. Ширкатнинг барча қисмларига тегишли бўлган умумий шартлар қуйидагилардир:
1. Шерикчилик қилинаётган иш шериклар бири-бошқасидан вакил бўлишликка лойиқ иш бўлсин. Масалан, савдо-сотиқ ва бошқалар. Ов қилиш, ўрмондаги мубоҳ дарахтларни кесиш ёки ниҳолларни юлишда шерикчилик қилиш жоиз эмас. Чунки, бу ўринда шериклар бири бошқасидан вакил бўла олмайди. Масалан, икки киши бири ўтин кесишга бошқаси эса, уни йғиштиришга, учинчиси эса машинасида уни олиб келиб беришга келишсалар ва бозорда сотиб ундан фойда кўришса, дарахт кесувчи кесилган нарсага эга, қолганлар ишчи ҳисобланиб, уларни қилган ишларига яраша ижара ҳаққи берилади;
2. Ҳар бир шерик вакил бўлишликка лойиқ бўлиши. Чунки, ширкатда доимо шерикларнинг бири иккинчиси номидан савдо-сотиқда ва иш юритишда вакил бўлади;
3. Фойданинг миқдори аниқ бўлиши. Масалан, фойданинг бешдан бири, учдан бири, тўртдан бири, ярми ва бошқалар. Агар фойда ноаниқ бўлса ширкат фосид бўлади;
4. Фойда томонлардан ҳар бирига фойизга кўра тайин қилиниши. Масалан, ҳар бир кўрган фойдамизнинг учдан бири сенга, учдан иккиси менга каби. Фойдага муайян миқдорни тайин қилиш билан ширкат фосид бўлади. Масалан, ҳар ойда томонлардан бирига юз минг, иккинчисига икки юзмингни тайин қилиш каби. Лекин, олинган фойдани ўндан бири, учдан бири деб, фойдани тақсим қилиш шартдир.

ШИРКАТИ АМВОЛ(иш юритишдаги шериклик)ГА ТЕГИШЛИ ХУСУСИЙ ШАРТЛАР

Ширкати амволга тегишли хусусий шартлар иккита бўлиб, улар қуйидагилар:
1. Ўртага қўйилган сармоя пул бўлиши. Масалан, тилла, кумуш ва қағоз пуллар каби. Кўчмас мулклар ва кўчар мулклар сармоя бўлишга ярамайди. Шофиий ва моликий мазҳабида ўлчаб-тортиш орқали ёки санаш орқали миқдори маълум бўладиган нарсалар бир-бирига аралашиб кетса, улар билан шерикчилик қилиш жоиз бўлади. Ҳанафий мазҳабида эса жоиз эмас;
2. Ширкат муомаласида сармоя тайин топган ҳамда мавжуд бўлиши. Чунки, йўқ молга ширкат қилиш жоиз эмас. Агар томонлар шерикчилик битмини тузишаётганда мол мавжуд бўлмаса, лекин битмдан кейин тижоратга киришишларидан илгари сармоя ҳозир қилинса, ширкат дуруст бўлади. Жумҳур фақиҳлар наздида томонлар тарафидан шерикчиликка қўйилган сармояни бир-бирига аралаштириб ташлаш шарт эмас.

ШИРКАТИ МУФОВАЗАГА ТЕГИШЛИ ШАРТЛАР

Муфовазага тегишли шартлар олтита бўлиб, улар қуйидагилар:
1. Томонлар кафил ва вакилликка лойиқ, яъни ҳур, болиғ, оқил бўлишлари.
2. Томонлар тарафидан қўйилган сармоя бир-бирига миқдорда баробар ва қийматда эса тенг бўлиши;
3. Томонлар ҳузурида ширкатга қўйилган сармоядан ташқари ширкатга яроқли мол бўлмаслиги, яъни муфоваза ширкати қилинганидан кейин томонлардан бирига ширкатга яроқли бирор мол ҳадя ёки мерос тариқасида ўтса, қилинган ширкати муфоваза ширкати инонга айланиб кетади;
4. Фойда томонлардан ҳар бирига тенг тақсим қилиниши, яъни бирига учдан бир, бошқасига эса учдан иккиси қилиб тақсим қилиш жоиз эмас;
5. Ширкат тижоратнинг барча турида дуруст бўлиши, яъни шериклардан бири бирор нарса сотиб олса, у бошқа шерикка ҳам мулк бўла олиши. Чунки, шериклардан бири хамр сотиб олса, мусулмон учун хамр мулк бўлмайди. Шунинг учун мусулмон хамр мулк бўладиганлар билан муфоваза ширкатини тузмаслиги лозим бўлади. Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ наздида мусулмон билан аҳли китоб орасида ширкат дуруст бўлади. Лекин, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида мусулмон билан аҳли китоб орасида муфоваза ширкатини тузиш дуруст эмас;
6. Муфоваза ширкати дуруст бўлиши учун муфоваза ёки унга маънодош сўзлар билан битм тузилиши шартдир. Масалан, сен билан муфоваза ширкатини туздик каби.

МУФОВАЗА ШИРКАТИНИНГ ҲУКМЛАРИ

Муфоваза ширкатига биноан икки шерикдан бири бирор нарса сотиб олса, сотиб олинган нарса бошқа шерикка ҳам мулк бўлади. Муфоваза ширкатида савдо-сотиққа тегишли ҳукмлар қуйидагилар:
1. Томонлардан бири хиёри айб, хиёри рўят, хиёри шарт билан бирор нарса сотиб олса, ушбу ихтиёр иккинчи шерикда ҳам бўлади. Агар шериклардан бири оилавий рўзғор ёки ўзига кийим кечак сотиб олса, истиҳсон йўлига кўра иккинчиси унда шерик бўлмайди;
2. Томонлардан бирининг зиммасига тижоратнинг зиммадорлиги, қарз, ғасб, талофат етказиш, кафолат каби бирор нарса вожиб бўлса, шеригининг зиммасига ҳам ўша нарсалар вожиб бўлади ва уларни ундан ҳам талаб қилиш мумкин бўлади;
3. Томонлардан бири бирор кишини ширкатга тегишли ишларда ижарага олиб ишлатса, унинг ижара ҳаққи икки шерик зиммасига бўлади;
4. Шериклардан ҳар бири гаров олишлари ва гаровга нарса қўйишлари мумкин;
5. Томонлардан бирининг зиммасига вожиб бўлган жиноят тўловлари, маҳр ва нафақалар иккинчи шерик зиммасига вожиб бўлмайди.
Агар икки шерикдан бирига ширкати муфоваза қилишга ярайдиган бирор маблағ ҳадя ёки мерос йўли билан ўтса, муфоваза ширкати тугайди. Агар қайси ўринда ширкати муфоваза тугаса, лекин ширкати инон дуруст бўлиши учун бирор моне бўлмаса, муфоваза ширкати инонга айланиб кетади.

ШИРКАТИ АЪМОЛНИНГ ШАРТЛАРИ

Агар ширкати аъмол муфоваза тарзида тузилса, юқорида ўтган муфоваза шартларига риоя қилиш талаб этилади. Агар ширкату аъмол инон тарзида тузилган бўлса, томонлардан ҳар бири вакил бўлишга аҳл бўлишлари шарт қилинади ва шу билан бирга олинган фойда тенг тақсим қилиниши шарт эмас. Балки, келишилган нисбатга кўра тақсим қилинади. Зиён эса, фойда нисбатига кўра шериклар орасида тақсим қилинади. Агар бирор нарса йўқолиб қолса, шериклар бирлашиб уни ўз жойига қўйиб қўядилар. Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ айтадиларки, шериклардан бири касал ёки сафарга кетган бўлса, иккинчиси шерикчиликни юргазиб турса, ўшандай ҳолатда ҳам келишилган нисбатга кўра фойда тақсим қилинади. Агар шериклардан бири шеригини ёки бошқа бирортасини дастгоҳини ижарга олиб турса, унинг ижара ҳаққи ижарага олган шерикнинг зиммасига бўлади. Ширкат битми тузилаётганда қанча муддат давомида шерик бўлишларини белгилаб қўйиш шарт эмас. Томонлардан ҳар бири бошқа шериги номидан буюртма ва иш қабул қила олади. Чунки, ширкату аъмолдаги шериклар бир-бирлари ҳаққида вакил ҳисобланадилар.
Ширкату аъмода икки томон бир хил касб қилиши ҳам ёки алоҳида-алоҳида касб қилишлари ҳам мумкин. Масалан, бири тикувчи бўлса, бошқаси кир ювучи ёки бири бичувчи бўлса, бошқаси тикувчи. Ширкату аъмолда томонлар бошқа-бошқа жойларда ишлашлари мумкин ёки томонлардан бири дастгоҳ билан, иккинчиси жой билан таъминлаши ҳам мумкин. Бунда фойда келишилган нисбатга кўра тақсим қилинади. 

ШИРКАТИ АЪМОЛ(иш юритишдаги шериклик)НИНГ ҲУКМИ

Ширкату аъмолнинг таърифи юқорида батафсил тарзда баён қилинди. Ширкату аъмолда икки ёки ундан кўп шахс биргаликда иш қилишга ва ундан чиққан фойдани битмда келишилган нисбатга кўра тақсимлашга келишиб оладилар. Ушбу ширкат инон тарзида ҳам, муфоваза тарзида ҳам дуруст бўлади. Агар муфоваза тарзида ширкату аъмол тузилган бўлса, томонлардан ҳар бири кафил бўлишга аҳл бўлишлари лозим бўлади ва бунда олинган фойда тенг тақсим қилиниши шартдир. Ширкату аъмол муфоваза тарзида бўлиши учун “муфоваза” ёки унга маънодош лафзларни битм вақтида ишлатиш шартдир. Ширкату аъмолни инон тарзида тузиш учун инон ёки унга маънодош сўзларни битм вақтида ишлатиш шарт эмас.

ШИРКАТУ ВУЖУҲ(обрўсини ўртага қўйиб олинган молдаги шериклик)НИНГ ШАРТЛАРИ

Ширкату вужуҳда икки ёки ундан кўп сармояси бўлмаган кишилар насияга нарса сотиб олиб, наққа сотадилар ва ундан тушган фойдада томонлар шерик бўладилар. Ширкату вужуҳ муфоваза ёки инон тарзида тузилади. Агар ширкату вужуҳ муфоваза тарзида тузилса, муфоваза шартлари унда топилиши лозим бўлади.
Ширкату вужуҳ умумий тарзда тузилиши ҳам мумкин, масалан қандай нарса сотиб олсак иккаламиз унда шерик бўламиз каби ёки муайян нарсани тайин қилиб қўйиш ҳам мумкин, масалан буғдой ёки гуруч кабилар. Тайин қилинган муайян нарсаларни иккалалари сотиб олиб унда шерикчилик қиладилар.
Агар ширкату вужуҳ инон тарзида бўлса, насияга сотиб олинган нарсанинг учдан бири шериклардан бирига, қолгани иккинчисига бўлиши мумкин. Лекин олинган фойда томонларни зомин бўлишига қараб тақсим қилинади, яъни томонлардан бири олинган таварни учдан иккисига зомин бўлса, ўшанга яраша фойда олади. Агар учдан бирига зомин бўлса, улуш ҳам ўшанга яраша бўлади. 

ШИРКАТУ ВУЖУҲНИНГ ҲУКМИ

Ширкату вужуҳ томонларнинг бир-бирлари билан ўзаро келишишларига қараб, ширкату муфоваза ва инон бўлади. Ширкату вужуҳ муфоваза тарзида тузилса муфоваза ҳукмлари, инон тарзида тузилса инон ҳукмларига татбиқ қилинади. Агар томонлар ширкат битмини тузаётган пайтда ширкат номини айтмай мутлоқ тарзда битм тузсалар, ширкату инон бўлади. Чунки, мутлоқ шерикчилик инонни тақозо қилади. Агар муфоваза ва унга маънодош сўзлар билан шерикчилик тузилса, ширкату муфоваза бўлади. Лекин, ҳанбалилар ширкату вужуҳни инон тарзида тузишга рухсат берганлар. Муфоваза тарзида тузишга эса, рухсат бермаганлар. Чунки, ҳанбалия мазҳабида муфоваза ширкати жоиз эмас. 

ШИРКАТИ ИНОННИНГ ҲУКМЛАРИ

Ширкатнинг кундалик ҳаётда энг кўп татбиқ қилинадиган ва тарқалган тури, бу “ширкату инон”дир. Юқорида ўтган ширкатларга нисбатан инон ширкатида турли қулайлик ва енгилликлар мавжуд. Шунинг учун ҳам инон ширкати амалиётда кенг тарқалган. Унда томонларнинг сармояси тенг бўлиши ва фойда шериклар орасида баробар тақсим қилиниши шарт эмас. Агар томонларнинг сармояси тенг бўлса-ю, лекин томонлардан бири иккинчисига нисбатан зиёда фойдани шарт қилса, шарт қилган шерик ширкатда шериги билан иш юритиши талаб этилади.
Инон ширкатида томонлар кафил бўлишга аҳл бўлишлари шарт эмас. Балки, вакил бўлишга аҳл бўлишларининг ўзи кифоя қилади. Шунинг учун савдо-сотиққа ақли етадиган балоғатга етмаган ва ақли пастроқ кишилар ҳам инон ширкатини туза оладилар. Махсус ва умумий тижорат юзасидан инон ширкатини тузиш мумкин. Инонда ширкат муддатини тайин қилиш ҳам, тайин қилмай ширкат тузиш ҳам жоиздир.
Инон ширкатида муддат тайин қилиниши мумкин. Масалан, бугун мен нима сотиб олсам, унда сен ҳам шериксан. Лекин, эртага сотиб олган нарсаларимда шерик эмассан. Балки, уларнинг барчаси ўзим учундир каби.
Инон ширкати мусулмон ва мусулмон бўлмаган кишилар ўртасида ҳам жоиз бўлаверади. Томонлар тарафидан ўртага ташланган сармояни аралаштириб ташлаш шарт эмас.
Инон ширкатида ҳам сармоя, ҳам амал билан шерик бўлиш мумкин ёки томонлар фақат амалда шерик бўлишлари мумкин ёки шерикларнинг биридан амал иккинчисидан сармоя бўлиши ҳам мумкин. Охирги суратда инон ширкати музораба бўлиб қолади.
Фойда ва зиён томонлар орасида тақсим қилинади, яъни фойда билан зиён қуйидаги қоида асосида бўлади: 

الرِّبْحُ عَلَى مَا شَرَطَا وَالْوَضِيعَةُ عَلَى قَدْرِ الْمَالَيْنِ

“Фойда томонлар шартлашган нарсага кўра, зарар эса сармоя миқдорига биноандир”. Ушбу қоидага биноан зарар сармояга қараб бўлади. Фойда эса, битм тузаётган вақтдаги келишилган нисбатга кўра тақсим қилинади. 

ШИРКАТЛАРДА ФОЙДА ВА ЗИЁННИНГ ТАҚСИМОТИ

1. Муфоваза ширкатида юқорида айтиб ўтилганидек, сармоялар тенг бўлиши шарт бўлганидек, фойда ҳам зиён ҳам тенг бўлади;
2. Инонда фойда келишилган нисбатга кўра томонлардан бирига оз бошқасига кўп бўлиши мумкин. Зиён эса, доимо сармояга қараб бўлади. Кўп сармоя тиккан одам келишилган нисбатда оз фойда олсада, зиёнга келганда сармоясини миқдорига қараб зарар кўради. Агар инон ширкатини тузаётганда томонлар фойда ва зиён тенг шерик деб келишилган бўлсада, фойда келишувга биноан зиён эса, сармояга қараб бўлади. Сармояси кўп томон кўпроқ зиён, оз томон эса озроқ зиён кўради;
3. Ширкату аъмолда фойда ва зиён келишувга биноан бўлади;
4. Ширкату вужуҳда фойда келишилган нисбатга кўра, зиён эса насияга олинган молга талофат етганда қанчасини тўлашни томонлар зиммасига олса, ўшанча миқдорда бўлади. 

ШЕРИКЛАРНИНГ ИШ ЮРИТИШИ

Инон ширкатида шериклар сармояни қандай тасарруф қиладилар, деган савол энг муҳим ва аҳамиятли ҳисобланади. Фақиҳлар бу борада батафсил сўз юритганлар. Уларнинг хулосасини қуйида баён қилинади:
1. Шериклар тижорат ишларини юргазишда заруратга қараб ишчи олишлари мумкин;
2. Иш юритувчи бирор кишига сармояни бериб, сен менга текинга ишлаб берасан, яъни сармояни айлантириб, ундан чиққан фойдани менга берасан дейиши мумкин. Буни ибдоъ дейилади;
3. Сармояни бирор кишига омонат тариқасида қўйиш мумкин;
4. Орят тарзида ширкат нарсаларини бирор кишига бериш мумкин;
5. Сармояни бирор кишига музорабага бериши мумкин;
6. Шериклар бирор кишига савдо-сотиқ ишларини топширадилар. У эса томонлар номидан вакил сифатида иш юритади;
7. Шериклар нақд ёки насияга савдо-сотиқ қила оладилар;
8. Шериклар сармояни олиб сафарга чиқишларида ихтилоф қилинган. Лекин, саҳиҳ қавлга биноан сафар қила олади. Чунки, тижоратда сафарга эҳтиёж тушади ва сафардаги зарур бўлган анрсаларни битириш учун албатта сармояга эҳтиёжи бўлади;
9. Тижорат мақсадида қарз оладилар. Лекин, шеригининг изнисиз қарз бера олмайди ва гаровга ҳам нарса қўя олмайди ҳамда бирор нарсани ҳиба қила олмайди. Шунингдек бирор кишига ширкат учун сармоя бера олмайди. Чунки, юқоридаги барча суратларда молга талофат етказиш ва бировни ҳечқандай эвазсиз молга эгадор қилиб қўйиш мавжуддир. Бу ҳақда Ҳаскафий раҳматуллоҳи алайҳ шундай деганлар:

وَكَذَا كُلُّ مَا كَانَ إتْلَافًا لِلْمَالِ أَوْ كَانَ تَمْلِيكًا لِلْمَالِ بِغَيْرِ عِوَضٍ

“Мол учун талофат етказиш ва ҳеч қандай эвазсиз молга эга қилишнинг ҳар қандай сурати юқоридагилар каби жоиз эмас” (Дуррул мухтор);
Аллома Шомий раҳматуллоҳи алайҳ шундай ёзадилар, шериклар бир-бирларига қандай хоҳласанг ўшандоқ ўз райингга мувофиқ тасарруф қил, деса, бас барча гаров ва бошқа билан ширкат тузиш каби тижорат учун бўладиган муомалалар дуруст бўлади. Лекин, молга талофат етадиган ва эвазсиз бошқаси молга эгалик қиладиган ўринларда шерикларни очиқ изни бўлиш зарур. Акс ҳолда жоиз бўлмайди.
Фақиҳлар чиқарган ҳукмлардан шу нарса аниқ бўладики, шерикликдаги ишларни тижорат ва тижоратдан эмаслигини аниқлашда урфга қаралади. Агар урфда тижоратга тегишли ишлар бўлса, жоиздир. Аксинча бўлса жоиз бўлмайди. Масалан, харидорни меҳмон қилиш, эвазсиз арзимаган совға-салом бериш ёки ҳозирги куннинг урфига айланиб қолган салиқ ичимлик ёки чой беришларда шерикни изни шарт эмас. Демак, тижоратда қайси нарса урфга айланиб, ривож топса, ўша нарсалар тижоратдан ҳисобланади ва уларда шерикни изни шарт қилинмайди.

ШИРКАТ АҚДИ(шерик битм)НИНГ СИФАТИ ВА ШЕРИК ҚЎЛИНИНГ ҲУКМИ

Ширкат ҳанафий мазҳаби ва аксарият фақиҳлар наздида лозим бўлмаган муомаладир, яъни қачон икки шерикдан қайси бири ширкатни тугатишни истаса, шеригининг изнисиз тугата олади ва бунда шеригининг изни шарт эмас. Лекин, шеригини бу ҳақда огоҳлантириши шартдир. Моликийлар ширкатни лозимий муомала дейдилар.
Ҳозирги кунда тижорат ишлари кенгайиб, ривож топиб кетди. Агар шерикларга хоҳлаган вақтларида ширкатни бузиш имкони берилса, иккинчи томон зиён кўриб қолади. Шунинг учун ширкат тузаётганда маълум бир вақтгача шерикчилик давом этишини ваъдалашиб олишсалар яхши бўлади ва моликий мазҳабига биноан лозимий шерикчилик бўлиб қолади ва шерикларни розичилигисиз ширкатдан чиқиб кета олмайди. Шу нуқтаи назардан ушбу масалада моликий мазҳаби ҳукмини қабул қилишда ҳеч қандай қабоҳат йўқ.
Шерикларнинг сармоялари бир-бирларига омонат ҳисобланади. Шунга биноан бирор шерик қўлида дастмоя ўз-ўзидан ҳалок бўлса, дастмоя ўз эгаси қўлида ҳалок бўлган ҳисобланади. Лекин, томонлардан бирининг феъли ёки битмдан кўрсатилаган шартларга қарамақарши иш тутиши ёки ғафлати сабабли шеригининг молини ҳалок қилса, тўлаб бериш унинг зиммасига лозим бўлади. 

ШИРКАТНИ БОТИЛ ҚИЛУВЧИ НАРСАЛАР

Ширкат қуйидаги ҳолатларда ўз-ўзидан тугайди:
1. Шериклардан бирининг вафот этиб қолиши;
2. Ширкатни икки томондан бири бекор қилиши;
3. Томонлардан бири муртад (наъузу биллаҳ) бўлиб, дорул ҳарбга кўчиб кетиши;
4. Шериклардан бирини мажнун бўлиб қолиши;
5. Муфоваза ширкатида томонлардан бирининг сармояси кўпайиб кетиши билан.
Ушбу ҳолатларда вафот этган, мажнун бўлган, муртад бўлган киши ҳаққида ширкат тугайди. Бошқа шериклар эса, ўз ширкатларида давом этадилар. Лекин, меросхўр ёки валий ширкатни давом эттиришни истаса, муомалани қайтадан тузади.
6. Ширкат бошланишидан илгари томонлардан бирининг моли ҳалок бўлса, ширкат бекор бўлади. 

ФОСИД ШИРКАТ

Қуйидаги нарсалар билан ширкат фосид бўлади:
1. Мубоҳ молларда шерикчилик қилиш (ов қилиш, ўтин териш, ўт ўриш кабилар);
2. Уловларини кирага беришда шерикчилик қилиш. Масалан, бир кишининг улови миниш учун, иккинчисининг улови юк ташиш учун бўлса ва томонлар ижарага бериб, ундан тушган фойдада шерикмиз десалар;
3. Бир киши уловини ижарага бериб тушган фойдада шерикмиз дейиши ҳам мумкин эмас.

ШИРКАТГА ТЕГИШЛИ САВОЛ ЖАВОБЛАР

Фойдага ҳақдор бўлиш учун зарур бўлган шартлар
Савол: Ширкат ва музорабада фойдага ҳақдор бўлиш учун нечта нарса топилиши лозим бўлади?
Жавоб: Учта нарса топилиши лозим бўлади:
1. Мол (сармоя);
2. Амал;
3. Талофат етса, тўлашни зиммасига олиш.
Ушбу учта нарсадан бирортаси бўлмаса, фойда олиш ҳалол эмас. 

وَالْأَصْلُ أَنَّ الرِّبْحَ إنَّمَا يُسْتَحَقُّ عِنْدَنَا إمَّا بِالْمَالِ وَإِمَّا بِالْعَمَلِ وَإِمَّا بِالضَّمَانِ، أَمَّا ثُبُوتُ الِاسْتِحْقَاقِ بِالْمَالِ فَظَاهِرٌ؛ لِأَنَّ الرِّبْحَ نَمَاءُ رَأْسِ الْمَالِ فَيَكُونُ لِمَالِكِهِ، وَلِهَذَا اسْتَحَقَّ رَبُّ الْمَالِ الرِّبْحَ فِي الْمُضَارَبَةِ وَأَمَّا بِالْعَمَلِ، فَإِنَّ الْمُضَارِبَ يَسْتَحِقُّ الرِّبْحَ بِعَمَلِهِ فَكَذَا الشَّرِيكُ . وَأَمَّا بِالضَّمَانِ...وَالدَّلِيلُ عَلَيْهِ أَنَّ صَانِعًا تَقَبَّلَ عَمَلًا بِأَجْرٍ ثُمَّ لَمْ يَعْمَلْ بِنَفْسِهِ، وَلَكِنْ قَبِلَهُ لِغَيْرِهِ بِأَقَلَّ مِنْ ذَلِكَ طَابَ لَهُ الْفَضْلُ، وَلَا سَبَبَ لِاسْتِحْقَاقِ الْفَضْلِ إلَّا الضَّمَانَ، فَثَبَتَ أَنَّ كُلَّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا سَبَبٌ صَالِحٌ لِاسْتِحْقَاقِ الرِّبْحِ، فَإِنْ لَمْ يُوجَدْ شَيْءٌ مِنْ ذَلِكَ لَا يَسْتَحِقُّ بِدَلِيلِ أَنَّ مَنْ قَالَ لِغَيْرِهِ : تَصَرَّفْ فِي مِلْكِكَ عَلَى أَنَّ لِي بَعْضَ رِبْحِهِ؛ لَمْ يَجُزْ، وَلَا يَسْتَحِقُّ شَيْئًا مِنْ الرِّبْحِ لِأَنَّهُ لَا مَالَ وَلَا عَمَلَ وَلَا ضَمَانَ

“Қоида шуки, бизнинг наздимизда фойдага уч нарсанинг бири билан ҳақли бўлинади. Мол, амал ва талофат етса тўлашни зиммасига олиш билан. Мол туфайли фойдага ҳақли бўлиш аниқдир. чунки, фойда сармоядан келиб чиқади. Сармоя эгасиники бўлади. Шунинг учун ҳам музорабада сармоя эгаси фойдага ҳақдор бўлади. Амалнинг эвазига фойдага ҳақдор бўлиш, музораба молини айлантирувчи киши амали туфайли фойдага ҳақли бўлади. Шунингдек ширкатдаги шерик ҳам. Талофат етса, тўлашни зиммасига олиш эса, унга далил бир ҳунарманд маълум ҳақ эвазига бир ишни олса, сўнг у ишни ўзи қилмай қабул қилган нархдан озроғини эвазига бошқасига қилдирса, ўртада кўрган фойдаси унга ҳалол бўлади. Бу ерда фойдага ҳақли бўлишига талофат етса тўлашликни зиммасига олишдан бошқа нарса йўқдир. Шундан келиб чиқадики, мол, амал ва замондан ҳар бири фойда олишга сабаб бўла олади. Булардан бирортаси топилмаса фойдага ҳақдор бўлмайди. Бунинг далили шуки, бир киши бошқага ўзинг ўзингни молингда иш юрит ва чиққан фойданинг баъзиси меникидир, дейишни жоиз эмаслигидир. Чунки, у томондан бу ерда амал, мол ва талофат етса тўлаш йўқдир” (Бадоиъус саноиъ).
Иш юритишни баъзи шаҳар, тавар билан қайдлаш
Савол: Шериклардан бири шеригини муайян тавар, шаҳар, муддат, кишилар билан савдо қилишини қайдлаб қўйса, шеригига ундан ташқари иш юритиши жоиз бўладими?
Жавоб: Сармоя эгаси қайдлаган чегаралардан ташқари иш юритиши жоиз эмас. Мабодо, ташқари иш юритиб зиён кўрса, музориб тўлайди.

وَإِنْ خَصَّ لَهُ رَبُّ الْمَالِ التَّصَرُّفَ فِي بَلَدٍ بِعَيْنِهِ أَوْ فِي سِلْعَةٍ بِعَيْنِهَا لَمْ يَجُزْ لَهُ أَنْ يَتَجَاوَزَ ذَلِكَ فَإِنْ خَرَجَ إلَى غَيْرِ ذَلِكَ الْبَلَدِ أَوْ دَفَعَ الْمَالَ إلَى مَنْ أَخْرَجَهُ لَا يَكُونُ مَضْمُونًا عَلَيْهِ بِمُجَرَّدِ الْإِخْرَاجِ حَتَّى يَشْتَرِيَ بِهِ خَارِجَ الْبَلَدِ فَإِنْ هَلَكَ الْمَالُ قَبْلَ التَّصَرُّفِ فَلَا ضَمَانَ عَلَيْهِ وَكَذَا لَوْ أَعَادَهُ إلَى الْبَلَدِ عَادَتْ الْمُضَارَبَةُ كَمَا كَانَتْ عَلَى شَرْطِهَا، وَإِنْ اشْتَرَى بِهِ قَبْلَ الْعَوْدِ صَارَ مُخَالِفًا ضَامِنًا

“Агар сармоя эгас музорибга муайян бир шаҳар ёки муайян бир таварлар билан савдо қилишни чегараласа, ундан ташқарига чиқишлиги жоиз бўлмайди. Агар белгилаб қўйилган шаҳардан ташқарига чиқса ёки молни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб кетувчига топширса, олиб чиқиб кетишликнинг ўзи билан тўлагувчи бўлмайди. Токи, шаҳардан ташқаридан у мол эвазига бирор нарса сотиб олгунича. Агар тасарруф қилишдан илгари мол ҳалокатга учраса, тўламайди. Шунингдек, молни ўз шаҳарига қайтариб олиб кирса, музораба шарт қилинганидек давом этаверади. Агар қайтиб кирмай бирор нарса сотиб олса ва у талофатга учраса, шартга зид иш юритган бўлиб, музориб зиённи тўлайди. Ширкат ҳам шу кабидир” (Баҳрур роиқ). 
Янги инвесторларни қандай асосда қабул қилинади  
Савол: Ширктда сармоя тилла, кумуш ва қоғоз пул бўлиши шарт қилинади. Шунга биноан шерикларнинг бири томонидан пул, бошқаси томонидан жой ёки дастгоҳ каби нарса бўлиши жоиз эмас. Лекин, шерикчилик асосида ташкил этилган корхона ва тижорат бирлашмалари фаолият юритишни бошлагандан кейин маблағ зарур бўлиб, шерикларни кўпайтириш орқали сармоя жалб қилиш керик бўлиб қолса ёки эски шериклардан бири яна сармоя тикишни истаса юқоридаги шартга биноан жоиз бўлмайди ва корхонани сотиб, пул қилиб кейин ширкат тузишни иложи йўқ. Бундай ўринда нима қилиш керак бўлади?
Жавоб: Моликий мазҳабига биноан қуйидаги икки шарт асосида қадимги шериклар сармоясига янги инвестор ёки қадимги шериклардан бирининг сармоясини киритиш ҳамда аввал шерик бўлмаган кишиларни ширкатга қўшиш мумкин бўлади:
1. Барча шериклар розилиги;

لَا يَمْلِكُ الشَّرِيكُ الشَّرِكَةَ إلَّا بِإِذْنِ شَرِيكِهِ

“Шеригининг изнисиз томонлардан бири ширкатга шерик қилишга молик эмас” (Дуррул мухтор).

لَا يَمْلِكُ الشَّرِيكُ أَيْ شَرِيكُ الْعِنَانِ

“Инон асосида шерикчилик қилувчи (шеригининг изнисиз ширкат қилишга) молик бўлмайди” (Раддул муҳтор).
2. Янги инвесторни шерикчиликка қўшиш битми вақтида эски шерикларнинг ўртадаги барча тавар, хом ашё, дастгоҳ ва биноларининг бозордаги қиймати белгилаб олинади ва ўша қиймат олдинги шерикларнинг сармояси ҳисобланади ва шунга қараб янги инвесторни шерикчиликка қабул қилинади.
Ҳакимул Уммат Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ корхоналарнинг ҳиссаларини сотиб олиш ва унда шерик бўлишга тегишли саволнинг жавобида қуйидагиларни ёзганлар:
“Аллоҳ ҳақ ва тўғриликка муваффақ қилувчидир!
Бундай битм инон ширкати ҳисобланади. Чунки, компанияни ташкил қилганлар янги шерик қабул қилиш вақтида ўзлари ҳам бир ҳиссадорга айланадилар ва компанияга тегишли иморат, дастгоҳ, маҳсулот ва хом ашёларни бозордаги қиймати чиқарилиб, нақд пулга айлантирилади. Масалан, шериклар компания тузиш учун унинг иморати ва дастгоҳига ўн минг сўм сарф қилганлар ва улар компанияни юз фоиз ҳиссадорига айланганлар. Албатта бу суратда компанияни ташкил қилувчилар нафақа билан эмас уруз(тижорат моли ёки нақд пул бўлмаган бирор нарса)лар билан шерикчиликни ташкил қилмоқдалар. Демак, баъзи имомлар наздида пулдан ташқари нарсалар билан шерикчилик қилиш мумкин.

فَتَجُوزُ الشَّرِكَةُ وَالْمُضَارَبَةُ بِالْعُرُوضِ بِجُعلِ قيمتها وقت العقد رأس المال عند احمد في رواية وهو قول مالك وابن أبي ليلى كما ذكره الموفق في المغني

“Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ривоятида ширкатга тегишли хом ашё, дастгоҳларни янги битм тузилаётган пайтда қийматини сармояга айлантирилиб шерикчилик ва музораба қилиш жоиз бўлади. Ушбу қавл имом Молик ва ибн Аби Лайлоларнинг сўзи бўлиб, Шайх Муваффақ ҳам “Муғний”да келтирганлар” (Муғний. Ж. V. Б. – 125).
Янги шерик қабул қилиш балвол ом бўлгани боис ушбу масала борасида бошқа мазҳаб имоми қавлига биноан мазкур ширкатни жоиз деб фатво берилади” (Имдодул фатаво. Ж. III. Б. - 494).
Қаранг, ушбу фатвода ҳам очиқ-ойдин “Компанияга тегишли иморат, дастгоҳ, хом ашё ва маҳсулотлар нақд пулга айлантирилади” дейилган. “Муғни”да ҳам шундай деб келтирилган:

بِجُعلِ قيمتها وقت العقد رأس المال 

“Битм вақтида қийматини сармоя қилиш орқали” (Муғний. Ж. V. Б. – 125). Булардан маълум бўладики, Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида ҳам янги шерик билан битм тузаётган вақтда қадимги шерикларнинг ўртадаги барча нарсалари бахоланиб, уларнинг сармоялари аниқланиши шартдир.
Бу борада Муфтий Муҳаммад Имрон ҳам ўзларининг “Ҳозирги асримиздаги ширкат ва музораба” деган китобларида қуйидагиларни ёзади:
“Олдинги шерикларнинг сармояларини аниқлаб олиш шартми? Ширкатда сармоя қандай бўлиши лозим? Шерикчилик асосида ишламоқчи бўлган шериклар тижоратдаги улушларини нақд берадиларми ёки улардан бирортаси тило, кумуш ва қоғоз пулдан бошқа нарса берса бўладими? Ушбу охирги савол борасида мазҳабларнинг қарашлари турли хилдир:
1. Ҳанафий мазаби: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздида мислий ёки қиямий нарса тарзида сармоя тикиб шерикчилик ақдини тузиш жоиз эмас, яъни шериклардан бири пул, иккинчиси ўн қоп буғдойни сармоя қилиб шерикчилик қилишлари дуруст эмас.
2. Моликия мазҳаби: Моликия мазҳабида томонлар ўртага сармоя сифатида мислий ёки қиямий нарса қўйиб, шерикчилик қилишлари жоиздир, яъни томонлар ўртага сармоя тарзида нарса ёки томонлардан бири нарса, иккинчиси пул қўйиб шерикчилик қилишлари дурустдир. Бунда, қайси бир шерик сармоя тарзида нарса қўйса, ўша нарсанинг бозордаги қиймати аниқланиб, унинг шерикчиликдаги улуши тайин қилинади”.
Агар юқорида кўрсатилганидек, янги шерик қабул қилишдан илгари эски шерикларни шерикчиликдаги бор нарсалари қийматланилмаса, зиён кўрилганда янги шерикнинг ҳаққи эски шерикларнинг ҳақларига, фойдада эса эски шерикларнинг ҳаққи янги шерикнинг ҳаққига ўтиб кетади.
Қуйида усулий қоидалар ва уларга хилоф бўлган нарсаларнинг ҳаром ва ботил бўлиши келтирилади:
Биринчи қоида: Фойда талофатни тўлашни зиммасига олиш билан бўлади (الخراجُ بِالضَمَانِ). 

أَخْبَرَنَا أَبُو زَكَرِيَّا بْنُ أَبِى إِسْحَاقَ الْمُزَكِّى فِى آخَرِينَ قَالُوا حَدَّثَنَا أَبُو الْعَبَّاسِ : مُحَمَّدُ يَعْقُوبَ أَخْبَرَنَا الرَّبِيعُ بْنُ سُلَيْمَانَ أَخْبَرَنَا الشَّافِعِىُّ أَخْبَرَنِى مَنْ لاَ أَتَّهِمُ عَنِ ابْنِ أَبِى ذِئْبٍ قَالَ أَخْبَرَنِى مَخْلَدُ بْنُ خُفَافٍ قَالَ : ابْتَعْتُ غُلاَمًا فَاسْتَغْلَلْتُهُ ثُمَّ ظَهَرْتُ مِنْهُ عَلَى عَيْبٍ فَخَاصَمْتُ فِيهِ إِلَى عُمَرَ بْنِ عَبْدِ الْعَزِيزِ فَقَضَى لِى بِرَدِّهِ وَقَضَى عَلَىَّ بِرَدِّ غَلَّتِهِ فَأَتَيْتُ عُرْوَةَ فَأَخْبَرْتُهُ فَقَالَ : أَرُوحُ إِلَيْهِ الْعَشِيَّةَ فَأُخْبِرُهُ أَنَّ عَائِشَةَ رَضِىَ اللَّهُ عَنْهَا أَخْبَرَتْنِى : أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَضَى فِى مِثْلِ هَذَا أَنَّ الْخَرَاجَ بِالضَّمَانِ فَعَجَّلْتُ إِلَى عُمَرَ فَأَخْبَرْتُهُ مَا أَخْبَرَنِى عُرْوَةُ عَنْ عَائِشَةَ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ عُمَرُ : فَمَا أَيْسَرَ عَلَىَّ مِنْ قَضَاءٍ قَضَيْتُهُ اللَّهُ يَعْلَمُ أَنِّى لَمْ أُرِدْ فِيهِ إِلاَّ الْحَقَّ فَبَلَغَتْنِى فِيهِ سُنَّةٌ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَأَرُدَّ قَضَاءَ عُمَرَ وَأُنْفِذُ سُنَّةَ رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَرَاحَ إِلَيْهِ عُرْوَةُ فَقَضَى لِى أَنْ آخُذَ الْخَرَاجَ مِنَ الَّذِى قَضَى بِهِ عَلَىَّ لَهُ 

Махлад ибн Хуфоф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир қул сотиб олиб, ундан фойдаландим. Сўнг унинг айбини билиб қолиб, у ҳақда Умар ибн Абдулазизга арз қилдим. У уни ва унинг манфаатини қайтаришмга ҳукм қилди. Шунда Урва розияллоҳу анҳу ҳузурларига келиб, уни хабарини бердим. Шунда: “Унинг олдига кечки пайт бориб, Оиша розияллоҳу анҳо: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бунинг ўхшашида фойда зомин бўлишга кўра бўлади, деб ҳукм қилдилар”, деб менга айтган ривоятларини баён қиламан. Шунда Умар (ибн Абдулазиз) олдига бориб, Урва розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан менга айтган ривоятини баён қилдим. Шунда Умар (ибн Абдулазиз): “Ҳукм чиқаришим осон бўлмади. Аллоҳ таоло унда фақат ҳақни ирода қилганимни билади. Менга у борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатлари етиб келди. Бас, Умар(ибн Абдулазиз)нинг ҳукмини рад этиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ижро қиламан. Урва розияллоҳу анҳу унинг ҳузурига борди. Сўнг (Умар ибн Абдулазиз) фойдани менинг зараримга унинг фойдасига ҳукм қилинган киши(молик)дан олишимга ҳукм қилди” (Сунани Байҳақий).
Юқорида келтирилган қоиданинг хулосаси шуки, зиён ва зарарни ким зиммасига олса, фойда ҳам ўшаники бўлади. Демак, янги шерик ўтган зиён ва зарарларга шерик бўлмаса, фойдаларга ҳам ҳақдор бўлмайди.
Иккинчи қоида: Фойда зиённи зиммасига олган кишигадир (الْغُنْمُ بِالْغُرْمِ). 

أَخْبَرَنَا أَبُو زَكَرِيَّا بْنُ أَبِى إِسْحَاقَ الْمُزَكِّى حَدَّثَنَا أَبُو الْعَبَّاسِ : مُحَمَّدُ بْنُ يَعْقُوبَ أَخْبَرَنَا الرَّبِيعُ بْنُ سُلَيْمَانَ أَخْبَرَنَا الشَّافِعِىُّ حَدَّثَنَا مُحَمَّدُ بْنُ إِسْمَاعِيلَ بْنِ أَبِى فُدَيْكٍ عَنِ ابْنِ أَبِى ذِئْبٍ عَنِ ابْنِ شِهَابٍ عَنْ سَعِيدِ بْنِ الْمُسَيَّبِ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- قَالَ : لاَ يُغْلَقُ الرَّهْنُ مِنْ صَاحِبِهِ الَّذِى رَهَنَهُ لَهُ غُنْمُهُ وَعَلَيْهِ غُرْمُهُ

Саъид ибн Мусайяб раҳматуллоҳи алайҳдан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Гаров гаровга қўйган соҳибидан тўсилмайди. Унинг фойдаси ҳам зиёни ҳам ун(гаровга қўювчи)га бўлади” дедилар”(Сунани Байҳақий).
Ушбу қоида хулосасига кўра фойда зиён муқобилидадир, яъни бирор нарсанинг зиёнини зиммасига олган киши ундан чиққан фойдага ҳам эгалик қилади.
Учинчи қоида: Зиёни зиммага олинмаган нарсанинг фойдаси ҳалол бўлмайди, яъни бирор нарсани зиёнини зиммасига олмаган кишига ўша нарсадан чиққан фойдани олиши ҳалол бўлмайди (لا يحل الربح ما لم يضمن).

أَخْبَرَنَا أَبُو الْحَسَنِ : عَلِىُّ بْنُ أَحْمَدَ بْنِ عَبْدَانَ أَخْبَرَنَا أَحْمَدُ بْنُ عُبَيْدٍ الصَّفَّارُ حَدَّثَنَا إِسْمَاعِيلُ بْنُ إِسْحَاقَ الْقَاضِى حَدَّثَنَا حَجَّاجُ بْنُ مِنْهَالٍ وَسُلَيْمَانُ بْنُ حَرْبٍ قَالاَ حَدَّثَنَا حَمَّادُ بْنُ زَيْدٍ عَنْ أَيُّوبَ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- :« لاَ يَحِلُّ سَلَفٌ وَبَيْعٌ وَلاَ شَرْطَانِ فِى بَيْعٍ وَلاَ رِبْحُ مَا لَمْ يُضْمَنْ وَلاَ بَيْعُ مَا لَيْسَ عِنْدَكَ

Амр ибн Шуайб отасидан, у бобосидан ривоят қилади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Қарз ва савдо (бирнини иккинчисига боғлаб) қилиш, савдо ичида икки шарт, зомин бўлинмаган нарсанинг фойдаси ва ҳузуринг(мулкинг)да бўлмаган нарсани савдоси ҳалол эмас” дедилар” (Сунани Байҳақий).
Ушбу қоидага асосан маълум бир нарсанинг зиёнига зомин бўлмаган кишига ундан чиққан фойда ҳалол бўлмайди.
Маҳмуд Бухорий ибн Мозанинг “Муҳитул бурҳон фил фиқҳин нуъмоний” асарининг “Музораба” китобида шундай дейилади:
“Фойда олингандан кейин сармоя эгаси тайин қилинган миқдорга, музориб эса ўз улушига эга бўлади. Агар музориб сармояни рухсат берилмаган тарзда бировнинг молига аралаштириб ташласа, музориб мол эгасига сармоя билан биргаликда фойдадаги (роббул молнинг) улушига зомин бўлади”.
Бу матндан маълум бўлишича, шериклар фойда олганларидан кейин бегонани шерик сифатида сафларига қўшишлари учун биз юқорида баён қилиб ўтган шартларга риоя қилишлари талаб этилади. Шунинг учун янги шерикни белгиланган шартларга риоя қилмай эски шериклар сафига қўшиш ҳаром ҳисобланади.
Натижа: Дин-диёнатли тижоратчилар ўзлари сафига янги шерик қабул қилишларидан илгари ўрталаридаги бор шерикчилик нарсаларини, яъни дафтардан тортиб кўчмас мулкларгача бўлган шерикчиликдаги нарсаларнинг бахосини чиқариб, ўртадаги нақд пулга қўшиб эски шерикларнинг улушлари тайин қилиб олинади ва ундан кейин янги шерик қабул қилинади.
Олинган фойдани қай тарзда тақсим қилинса шариатга мувофиқ бўлади
Савол: Ҳозирги кунда кўплаб шерикчилик асосида тузилган компанияларнинг бутун сармояси маълум эмас. Ширкатда фойдани тақсимлаш учун эса, дастмаояни барчаси маълум бўлиши шартдир. Демак, фойдани қай тарзда тақсим қилинса шариатга мувофиқ бўлади?
Жавоб: Шариат кўрсатмаларига биноан шерикчилик қилиш учун томонларнинг тиккан сармояси нисбатига қараб фойда тайин қилиниши лозим. Фойдани тайин қилинган нисбатга кўра тақсим қилиш учун томонлар ўртасидаги барча маблағ аниқ бўлиши шартдир. Агар барча сармоя аниқ бўлмаса, фойданинг нисбати ҳам аниқ бўлмай қолади. Масалан, шериклардан бирининг сармояси юз минг бўлса, унга қанча фойда тегади? Буни билиш учун аввал томонларнинг тиккан сармояси қанча эканлигини билиш лозим. Агар сармоядорларнинг барчасининг сармояси бир миллион бўлса, демак унинг сармояси шерикчиликдаги дастмояларнинг ўндан бирини ташкил қилади.
Иш бажараувчи шериклар дастмоясидан ташқари иш юритганлиги учун ҳам фойда оладиган бўлсалар фойдаси қанча бўлади? Уни ҳам билиш лозим. Масалан, тўрт киши шерик бўлса, дастмоядаги ҳар бирининг ҳиссаси йигирма беш фоиздан бўлса ва булардан иккитаси иш юритиб, қолган иккитаси фақат пул тиккан бўлса, шу боис иш юритувчиларга олинган фойдадан ўттиз фоиз, фақат сармоя тикиб иш юритмаганларга йигирма фойиздан тайин қилинса, бу мисолдан бутун дастмояни маълум бўлиши билан биргаликда шерикларнинг оладиган фойдасининг нисбатлари ҳам маълум бўлиши керак. Акс ҳолда фойда ноаниқ бўлиб қолади. Агар шериклар сафига янги бир шерик қўшиладиган бўлса, унинг дастмоядаги ҳиссаси ва фойдадаги улуши аниқ бўлиши шартдир. Бу билан аввалги шерикларнинг фойдадаги ҳиссалари ҳам ўзгаради.
Агар шериклар биргалашиб ўртадаги сармояларини бирор кишига музорабага берсалар, музораба қилувчи билан маблағ эгаларининг фойдаларини аниқ қилиб қўйиш зарур. Масалан, музорибга фойдани эллик фоизи, қолган эллик фоизи сармоядорларга. Агар музориб сармоядорларга фойдани нисбатини бир хил белигиламай, кимгадир эллик, кимгадир олтмиш ва кимгадир қириқ фоиз қилиб белгиласа, сармоя тикканларнинг ҳар бири фойдадаги нисбатини ва сармоядаги дастмоясини ҳиссасини аниқлаб олиши шарт.
Музорибга ширклар ёки бир киши сармоя тикса, улар музорибнинг қўлидаги барча нақд ва тавар тарзидаги нарсаларни аниқ қийматини аниқлаб олишлари ва улар томонидан тикилаётган маблағ дастмояни неча фоизини ташкил қилишини ва фойдадаги улушлари қанча фоизни ташкил қилишини аниқлаб олишлари шарт. Буни ҳар ойда аниқлаш қийин иш. Шунинг учун музорабага ёки ширкатга янги сармоя киритиш учун уч, олти ёки бир йилни тайин қилиб олиш керак ва шу оралиқ ичида янги инвесторларни сармояларини қабул қилмай туриш лозим.
Шериклардан бирини ижарага олиб, унга ойлик тайин қилиш
Савол: Тўрт киши ўртага сармоя тикиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган бир сеҳни сотиб олишди ва шериклардан бирини унга бошлиқ этиб тайинлаб, унга фойдадаги улушидан ташқари ойлик маош ҳам белгилаб қўйишди. Иш юритганлиги учун ойлик тайин қилиш мумкинми?
Жавоб: Ширкат ва музорабада қоида шуки, улардан бирортасига фойдадаги белгиланган улушидан ташқари ойлик сифатида муайян бир маблағни тайин қилиш жоиз эмас. 

وَشَرْطُهَا أَيْ شَرِكَةِ الْعَقْدِ ...وَعَدَمُ مَا يَقْطَعُهَا كَشَرْطِ دَرَاهِمَ مُسَمَّاةٍ مِنْ الرِّبْحِ لِأَحَدِهِمَا لِأَنَّهُ قَدْ لَا يَرْبَحُ غَيْرُ الْمُسَمَّى

“Ширкатул ақднинг шарти, унда фойдадан маълум бир дирҳамни шериклардан бирига тайин қилиш шарти каби ширкатнинг бузгувчи нарсаларнинг топилмаслигидир. Чунки, унга бериш тайин қилинган бошқа фойда кўрилмаслиги ҳам мумкин (бундай ҳолатда бошқа шерикларга нима тегади) (Раддул муҳтор).
Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳга берилган саволнинг жавобида, шериклардан бири иш юритганлиги туфайли унга ойлик тайинлаб қўйиш жоиз эмас деб, фатво бериб, лекин унинг шерикликдаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин деб, айтганлар.
Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳ ҳам шериклардан бири дўконда иш юритгани учун ёки мененжер бўлгани учун дастмоясига белгиланган фойдадан ташқари ойлик олиш мумкинми, деган саволнинг жавобида, шериклардан бирини ижарага олиб, унга ойлик тайин қилиш дуруст эмас. Шунинг учун томонлардан бирортаси шерикчиликдаги компанияда мененжер ва шу каби қўшимча иш билан шуғилланса, унинг фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш мумкин, деб жавоб берган.
Муфтий Рашид Аҳмад дома маждуҳу музорабага тааллуқли бир саволнинг жавобида “Музорабада пул тикувчи ҳам иш юритувчилардан бирига ойлик каби муайян бир миқдорни тайин қилиш жоиз эмас. Дастмоя эгасига шу каби ойлик тайин қилиш судхўрлик ҳисобланади”.
“Танвир” китобида фойда икковлари ўртасида фоизга нисбатан белигиланиши шарт деб айтилган.
Хулоса: Ашраф Али Таҳонавий, Зафар Аҳмад Усмоний раҳматуллоҳи алайҳларнинг фатволарига биноан шерикларнинг бирига ойлик тайин қилиш ўрнига фойдадаги ҳиссасини кўпайтириб қўйиш жоиздир.
Томонлар тарафидан тикилган маблағ тенг бўлиб, фойда фарқли бўлиши
Савол: Икки киши ўртага тенг пул тикиб, тенг иш юритиб бирининг фойдаси оз, бошқасиники кўп бўлиши мумкинми?
Жавоб: Ҳа, мумкин. Чунки, сармояси тенг, бўлиб биргаликда иш юритсаларда, бири иш юритишда бошқасидан қобилиятлироқ, гоҳида кўпроқ иш бажариши ҳам мумкин.
Савол: Икки киши ўртада шериклик битми тузиб, бири юз минг, иккинчиси икки юз минг тикиб, иккаласи ҳам ишлайдиган бўлса, фойда эса элликка-эллик бўлса, битм тузилгандан кейин томонлардан бири ишлаб, иккинчиси ишламаса, фойда келишувга биноан оладиларми ёки сармояга қарабми?
Жавоб: Келишув вақтида нимага келишган бўлсалар, ўшанга мувофиқ фойда оладилар, яъни тенг оладилар.
Савол: Зайд билан Холид ширкат битмини тузиб, юз минг-юз мингдан ўртага сармоя тикииб, Зайд ишламай Холид ишлаши шарт қилинса ва Зайд фойданинг учдан бири, Холидга эса фойданинг учдан иккиси тайин қилинса, дуруст бўладими?
Жавоб: Дуруст бўлади.
Савол: Бир неча киши ўртага сармоя ташлаб ширкат ақдини тузишса ва улардан бири йигирма беш фоиз, иккинчиси эллик фоиз, бошқаси ўн фоиз ҳамда бошқаси ўн беш фоиз сармоя эгаси бўлса ва уларнинг барчаси тенгдан ишлашлари шарт қилинса, фойда эса, тикилган сармоясига қараб олинадиган бўлса, жоиз бўладими?
Жавоб: Жоиз бўлади.
Савол: Зайд юз минг, Холид икки юз минг пул тикиб ширкат тузишиб, фойдани элликка-эллик деб тайин қилишиб, Холидни ишлашини, Зайдни эса ишламаслигини шарт қилсалар жоиз бўладими?
Жавоб: Бундай ширкат жоиз эмас, яъни бир кишини сармояси ҳам кўп бўлиб, ишлашини ҳам шарт қилиниши ва фойда томонлар орасида тенг тақсим қилинишини шарт қилиш ширкатни ботил қилади.
Савол: Томонлардан бири кам, иккинчиси кўп пул тикса ва кам дастмоя тиккан кишини ишлаши шарт қилинса ва фойда тенг тақсим қилинса жоиз бўладими?
Жавоб: Жоиз.
Савол: Сармоя тенг бўлса, томонлардан баъзилари кўп ва баъзилари кам ишласа, баъзилари эса умуман ишламаса, фойдани ишга қараб тақсим қилинса жоиз бўладими?
Жавоб: Тиккан дастмоялари тенг бўлсада, қилган ишларига қараб фойдани тақсим қилиш жоиз бўлади, яъни яхши ишлайдиганга фойдадан кўпроғи, умуман ишламайдиганга тиккан дастмоясига нисбатан фойдадан камроғи каби.
Кам сармоя тикиб кўп фойда олишни шарт қилиш ва оз зарар кўриш
Савол: Томонлардан бири шеригига нисбатан кам сармоя тикиб, кўпроқ фойда олиши мумкинми?
Жавоб: Бундай шарт қўйиш жоиз эмас. Бу вақтда пул берувчининг моли иш юритувчининг ҳузурида бизоа ҳисобланади. Ҳар бири сармоясига қараб фойда олади. Зарар эса, ҳамиша сармоя миқдорига кўра бўлади.
Савол: Томонлардан бири оз, иккинчиси кўп сармоя тикиб, фойда-зиён тенг шерик дейишлари жоизми?
Жавоб: Фойда келишувга кўра бўлади. Зарар эса, тикилган сармояга қараб тақсим қилинади, яъни сармояни қириқ фоизига эгалик қилса, зарарнинг қириқ фоизини зиммасига олади. Гарчи фойдани олтмиш фоизини олса ҳам. Масалан, бир киши қириқ фоиз сармоя тикиб ҳам ширкатни юргазиб, олтмиш фоиз фойда олса, шериги эса олтмиш фоиз сармоя тикиб, ишламаганлиги учун қириқ фоиз фойда олса дуруст бўлади. Лекин, зиён кўрилганда тикилган маблағ нисбатига қараб талофат тақсим қилинади.
Қарз бериб, қарзни ярми мен томондан сармоя дейиш
Савол: Томонлардан бири иккинчисига юз минг бериб, эллик минги сенга қарз, қолгани мени томонимдан дастмоя деб, иш юритишни қарз олувчи зиммасига юкласа ва фойдани учдан бири сенга, учдан иккиси менга деб ширкат битмини тузиши дуруст бўладими?
Жавоб: Маблағ берувчи бу суратда фойданинг ярмидан кўпини олиши жоиз эмас.

Ширкатдан чиқиш йўл-йўриғи

Савол: Ширкатдан чиқишнинг шаръий йўл-йўриғи қандай?
Жавоб: Шериклардан бири ширкатдан чиқиб кетишни, қолганлари қолиб, ширкатни давом эттиришни ирода қилсалар, қуйидаги икки кўриниш асосида йўл тутадилар:
1. Бутун сармояни қийматини бахолашади ва чиқиб кетаётган шерикнинг сармояси билан олган фойдаси қанча эканлиги маълум қилинади. Масалан, Учта шерикдан ҳар бирининг дастмоядаги ҳиссаси юз мингдан бўлса, фойда ҳам учдан бир тарзида тайин қилинган бўлса, бир йилдан буён ўттиз минг фойда кўрилса, бор маблағни учдан бирини ширкатдан чиқиб кетувчига бериб, уни ширкатдан чиқариб юборилади. Бундай ҳолат сармоя билан фойда нақд бўлган ҳолатда бўлади;
2. Агар шерикнинг ҳиссаси дастгоҳ, кўчмас мулк шаклида бўлса, қуйидагича амалга оширилади:
Хом ашё ва кўчмас мулкларнинг қиймати чиқарилиб, ҳиссаси аниқланилади ва бошқа биров уни насибасини сотиб олиб шериклардан бирига айланади ёки шериклар ўзлари сотиб олади ёки бор нарсадан учдан бирини ўзи билан олиб чиқиб кетади. Лекин, ширкатдан чиқиб кетаётган кишининг ҳиссасини арзимаган нархга сотиб олиб, уни сафдан чиқариб ташлаш мумкин эмас.
Томонлардан бири маълум бир маблағни шарт қилиши
Савол: Мен иш юритиб турган сув чиқарувчи корхонага юз минг тикдим. Улар ҳар ойда беш мингдан фойда бериб туришни ваъда қилишди. Бу ширкат жоизми?
Жавоб: Бу ширкат эмас, балки, очиқ ойдин судхўрлик бўлиб, ҳаром ҳисобланади. Ширкатда фойдани аниқ сумма билан белгилаб олиш жоиз эмас. Балк, фоизларда ҳисоблаш талаб этилади. Агар бирор муайян сумма белгилаб қўйилса, корхона бир ойда ўша суммадан бошқа фойда кўрмаса, бошқа ҳиссадорлар нима оладилар? Шу боис шариати исломия ширкатдан чиқадиган фойдаларни муайян фойизда белгилашни тайин қилган.
Инон ширкатида кафиллик
Савол: Ширкати инонда кафиллик дуруст бўлмайдими?
Жавоб: Агар кафилликни битм вақтида зикр қилсалар, кафиллик дуруст бўлади.
Фоизга қарз олган ширкатга сармоя тикиш
Савол: Фоизга қарз олган ширкатга сармоя тикиш жоизми?
Жавоб: Жоиз эмас. Чунки, судхўрлик асосида тузилган ширкатга шерик бўлиш барча гуноҳга шерик бўлишдир. 

عَن ابْن مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: "آكِلُ الرِّبَا وَمُوكِلُهُ وَكَاتِبُهُ وَشَاهِدُهُ إذَا عَلِمُوا بِهِ، وَالْوَاشِمَةُ وَالْمُسْتَوْشِمَةَ لِلْحُسْنِ، وَلَاوِي الصَّدَقَةِ، وَالْمُرْتَدُّ أَعْرَابِيًّا بَعْدَ هِجْرَتِهِ مَلْعُونُونَ عَلَى لِسَانِ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ 

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар:
“Рибо еювчи, едиргувчи, котиби, шоҳиди агар уни билсалар, чиройли бўлсин деб баданга сурат солувчи ва солдиргувчи, садақани ман қилувчи, ҳижратдан кейин муртад бўлган бадавий қиёмат кунигача Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тилларида лаънатлангандирлар” (Шарҳи маъонил осор).
Меҳмонхонага шерикчилик асосда пул тикиш
Савол: Мен бир меҳмонхона қурмоқчиман ва бу ишда бир кишини шерик қилмоқчиман. Харажатнинг барчаси менинг тарафимдан бўлади. У менинг номимдан меҳмонхонани юргизади. Ишчи ходимларга ойликларни берганимдан кейин қолган фойда томонлар ўртасида ярим-яримдан бўлади. Шундай қилиш шаръан дурустми?
Жавоб: Бир тарафдан мол, бир тарафдан иш юритиш бўлгани учун бундай қилиш жоиз ва буни музораба дейилади.

هي عقد شركة في الربح بمال من رجل وعمل من آخر وهي ايداع اولا وتوكيل عند عمله وشركة ان ربح وغصب ان خالف

“Музораба бир киши томонидан мол, бошқаси томонидан иш юритиш бўлганлиги туфайли келиб чиққан фойдада шериклик битмидир. Мол иш юритувчи қўлига берилганда омонат қилиш, иш юритувчи ишни бошлаган вақтда вакил қилиш, фойда кўрганда шерик ва келишувга хилоф қилганда ғасб қилиб олиш ҳисобланади” (Шарҳул виқоя).
Лекин, томонлардан бири меҳмонхонани бошқа кишига бериб, унда иш юргизасан ва чиққан фойдада шерикчилик қиламиз дейиши дуруст эмас.

وَلَوْ مِنْ أَحَدِهِمَا أَدَاةُ الْقِصَارَةِ وَالْعَمَلُ مِنْ الْآخَرِ فَسَدَتْ وَالرِّبْحُ لِلْعَامِلِ وَعَلَيْهِ أَجْرُ مِثْلِ الْأَدَاءِ

“Томонлардан бирининг тарафидан кир ювиш анжомлари, бошқаси тарафидан иш юритиш бўлса, бундай ширкат фосид ҳисобланади. Фойданинг барчаси эса, иш юритувчига бўлиб, зиммасига асбоб-анжомдан фойдаланганлигининг ижара ҳаққи лозим бўлади” (Раддул муҳтор).
Томонлардан биридан дастгоҳ, иккинчи тарафдан маблағ тикиш
Савол: Томонларнинг биридан дастгоҳлар, бошқа тарафдан маблағни ўртага қўйиб ширкат тузса бўладими?
Жавоб: Маблағ эгаси дастгоҳларни маълум бир қисмини сотиб олади ва дастгоҳлар борасида ширкатул милк рўёбга чиқади. Мулкдорлик ширкати рўёбга чиққандан кейин ақд ширкатини тузишади. 

وَالْحِيلَةُ فِي جَوَازِ الشَّرِكَةِ فِي الْعُرُوضِ وَكُلِّ مَا يَتَعَيَّنُ بِالتَّعْيِينِ أَنْ يَبِيعَ كُلُّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا نِصْفَ مَالِهِ بِنِصْفِ مَالِ صَاحِبه حَتَّى يَصِيرَ مَالُ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا نِصْفَيْنِ وَتَحْصُلُ شَرِكَةُ مِلْكٍ بَيْنَهُمَا ثُمَّ يَعْقِدَانِ بَعْدَ ذَلِكَ عَقْدَ الشَّرِكَةِ فَيَجُوزُ بِلَا خِلَافٍ، كَذَا فِي الْبَدَائِعِ

“Тавар ва тайин қилиш билан тайин топадиган нарсаларда ширкатнинг жоиз бўлишининг йўли шериклардан ҳар бири молини ярмини шеригининг молини ярмига сотишидир. Оқибатда ҳар бирлари бутун молига бири, иккинчиси ярмига молик бўлади ва ўрталарида мулкдорлик ширкати ҳосил бўлади. Сўнгра, инон ширкатини тузадилар. Бу сурат ҳеч қандай хилофсиз жоиз бўлаверади. Бадоиъда шундай зикр қилинган” (Фатвои ҳиндия).

وَكَذَلِكَ إذَا كَانَ لِأَحَدِهِمَا دَرَاهِمُ وَلِلْآخَرِ عُرُوضٌ يَنْبَغِي أَنْ يَبِيعَ صَاحِبُ الْعُرُوضِ نِصْفَ عُرُوضِهِ بِنِصْفِ دَرَاهِمِ صَاحِبِهِ وَيَتَقَابَضَانِ ثُمَّ يَشْتَرِكَانِ إنْ شَاءَا مُفَاوَضَةً، وَإِنْ شَاءَا عِنَانًا، كَذَا فِي الْمُحِيطِ

“Шунингдек, ширкат тузмоқчи бўлганларнинг бири томонидан дирҳамлар (пуллар), бошқаси томонидан таварлар бўлса, ширкат тузишнинг йўли тавар эгаси шеригининг дирҳамининг ярмига сотади ва иккиси қўлга олгач, хоҳласалар муфоваза, хоҳласалар инон ширкатини тузадилар. Муҳитда шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).
Инон ширкатида шериклар бир-бирига фақат мен билан ишлайсан деб шарт қилиш
Савол: Инон ширкати тузилаётган вақтда шериклардан бирортаси бундан бошқа тижоратлар билан шуғилланмайди, деб шарт қўйиш жоизми?
Жавоб: Бу шарт инон ширкати тақозо қилган нарсага хилоф бўлиб, шериклардан қайси бири хоҳласа бошқа тижорат билан ҳам шуғилланиши мумкин. Юқоридаги шарт эса, фосид шарт ҳисобланади. Лекин, ширкатда фосид шартни шарт қилиш билан ширкат ботил бўлмайди. Балки, шартни ўзи фосид бўлиб, унга амал қилиш зарур эмасдир.

لِأَنَّ الشَّرِكَةَ لَا تَفْسُدُ بِالشُّرُوطِ الْفَاسِدَةِ

“Чунки, ширкат фосид шартлар билан фосид бўлмайди” (Раддул муҳтор).
Шериклардан бири шериклик вазифасини бажаришда сусткашлик қилиши
Савол: Ширкатда барчалари иш юритишга келишганларидан кейин, бирлари иш юритишда сустлик қилса ёки бирор жойга кетиб қолса, ширкат бекор бўладими?
Жавоб: ширкат ишламаслик ёки кетиб қолиш билан бекор бўлмайди. Балки, бу нарса диёнатсизликка киради.

وَإِنْ عَمِلَ أَحَدُهُمَا وَلَمْ يَعْمَلْ الْآخَرُ بِعُذْرٍ أَوْ بِغَيْرِ عُذْرٍ صَارَ كَعَمَلِهِمَا مَعًا، كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ 

“Шериклардан бири ишлаб бошқаси узурли ёки узурсиз ишламаса, улар биргаликда ишлагандек бўладилар (фойда келишилган миқдорда бўлинади). Музмаротда шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия). Агар шериклар улардан бирини ишламаганлигига норози бўлсалар ошкора у билан шерикчиликни тугатишни айтсинлар агар у қабул қилса, шерикчилик бекор бўлади. Лекин, шерик ўзи ширкатни тугатмоқчи бўлса, бошқаларни қабул қилиши шарт эмас. Модомики, шерикларга зарар келтирадиган бўлмаса.

وَ تَبْطُلُ أَيْضًا بِإِنْكَارِهَا وَبِقَوْلِهِ : لَا أَعْمَلُ مَعَكَ فَتْحٌ وَبِفَسْخِ أَحَدِهِمَا

“Ширкатни инкор қилиш, сен билан ишламайман дейиш ёки томонлардан бири шерикчиликни бекор қилиши билан ширкат ботил бўлади” (Раддул муҳтор).
Шериклардан бири шерикчиликдан чиқдим деб, чиққан фойдадан олиб туриши
Савол: Шериклардан бири бирга ишламайман деб айтганидан кейин, қолган шериклар одатда кўриладиган фойдани чиқариб шеригига беришиб турса, шерикчиликдан чиқмаган бўладими?
Жавоб: Шерикчиликни бекор қилдим деганидан кейин қайтадан оғзаки ёки ёзма равишда ширкат тузишлари зарур. Агар бундай қилмай, доимий ҳиссасини шеригига бериб турилса, бунинг бир неча эҳтимоли бордир. Шериклар унга табарруан ўз ҳиссасини беиб турган бўлишлари мумкин. Иккинчиси, қўшган маблағини бир жузини адао қилаётган бўлиши мумкин. Ушбу эҳтимолларга кўра у билан шериклар ўртасида битм бузилмай ўз ҳолича қолган деб айтиб бўлмайди.

لان الشركة لا تثبت بالاحتمال

“Чунки ширкат эҳтимол билан собит бўлмайди”.
Савол: Шериклардан бири шерикчиликни бекор қилдим деб, истеъфо берса ёки кимларгадир айтса, шерикчиликдан чиқадими?
Жавоб: Шариатда ширкатни бекор бўлиши учун бекор қилаётган шерик бу ҳақда бошқаларни огоҳлантириши зарур. Усиз ширкат бекор бўлмайди.

وَيَتَوَقَّفُ عَلَى عِلْمِ الْآخَرِ لِأَنَّهُ عَزْلٌ قَصْدِيٌّ

“Шерикларни билишига тўхтайди. Чунки, у қасддан ширкатдан чиқишдир” (Раддул муҳтор).

وَلَوْ لَمْ يَمُتْ لَكِنْ فَسَخَ أَحَدُهُمَا الشَّرِكَةَ وَلَمْ يَعْلَمْ شَرِيكُهُ لَا تَنْفَسِخُ الشَّرِكَةُ

“Шериклардан бирортаси вафот этмаса, лекин томонлардан бири ширкатни фасх қилса ва шериги уни билмаса, ширкат фасх бўлмайди” (Фатвои ҳиндия).
Шериклардан бири вафот этгандан кейин унинг фарзандини шерик сифатида қўшиш
Савол: Шериклардан бири вафот топиб, қолган шериклар унинг сармоясини чиқармай авлодларини шерик қилиб қўйсалар жоиз бўладими?
Жавоб: Бу масалага бирор жойда кўзим тушмаган. Лекин, бошқа масалаларга қиёсан қаралганда, марҳумнинг авлодларини тижоратда шерик қилиб олса, бўлади. Аслида, марҳум вафот топиши билан унинг шерикчилиги тугайди. Қолган шерикларга унинг ҳиссасини меросхўрларга топшириши лозим бўлади. Лекин, қолган шериклар унинг шерикчилигини давом эттирмоқчи бўлсалар, қолган барча шериклари рози бўлишлари ва бу розичилиги очиқ-ойдин лафзлар билан бўлиши керак. 

لَا يَمْلِكُ الشَّرِيكُ الشَّرِكَةَ إلَّا بِإِذْنِ شَرِيكِهِ جَوْهَرَة

“Шерик ширкатга шеригининг изнисиз қўшилмайди. Жавҳарада шундай дейилган” (Раддул муҳтор).

لَا يُنْسَبُ إلَى سَاكِتٍ قَوْلٌ

“Сукут қилувчига бирор сўз айтган деган нисбат берилмайди” (Баҳрур роиқ). Лекин, марҳумнинг авлодини шерик бўлишларига шериклардан ҳеч бири эътироз билдиришмаса, амалий тарздаги розичилиги ҳам кифоя қилади.

رَآهُ يَبِيعُ عَرَضًا أَوْ دَارًا فَتَصَرَّفَ فِيهِ الْمُشْتَرِي زَمَانًا وَهُوَ سَاكِتٌ تَسْقُطُ دَعْوَاهُ

“Бир киши ўзининг матосини ёки уйини кимдир сотаётганини кўрса, сўнг харидор у нарсани бир муддат истеъмол қилса, эгаси унга сукут қилса, кейинчалик (бу савдога рози эмас эдим) деган даъвоси соқит бўлади” (Раддул муҳтор).
Зарарни сармоя тиккан киши қоплашини шарт қилиш
Савол: Икки киши келишиб ўртага сармоя тикишди. Улардан бирининг дастмояси етмиш фоиз, иккинчисининг сармояси ўттиз фоиз. Лекин, ўттиз фоиз дастмояга эга бўлган киши иш юритади. Фойда эса, тенг шерик. Зиён кўрилган суратда зарарни барчаси етмиш фоиз дастмоя тикканни зиммасига бўлади дейиш жоизми?
Жавоб: Зиммасига иш юритишни шарт қилган шерик сармояси оз бўлсада сармоясига кўпроқ фойда олиши дурустдир. Лекин, зарар кўрилганда тикилган сармояга қараб зарар қопланади, яъни етмиш фоиз сармоя тиккан зарарни етмиш фоизини, ўттиз фоиз дастмоя тиккан зиённи ўттиз фоизини қоплайди. Бир кишини зиммасига барча зиённи қоплашни суриб қўйиш жоиз эмас. 

أَنَّ الْأَصْلَ فِي الرِّبْحِ أَنْ يَكُونَ عَلَى قَدْرِ الْمَالِ إلَّا إذَا كَانَ لِأَحَدِهِمَا عَمَلٌ، فَيَصِحُّ أَنْ يَكُونَ رِبْحًا بِمُقَابَلَةِ عَمَلِهِ

“Фойдадаги асл қоида шуки, фойда молнинг миқдорига қараб бўлади. Лекин, шериклардан бирига иш юритиш шарт қилинса, иш юритганлиги туфайли сармоясидан зиёда фойдани олиши дурустдир” (Раддул муҳтор).

وَالْوَضِيعَةُ أَبَدًا عَلَى قَدْرِ رُءُوسِ أَمْوَالِهِمَا

“Зарар доимо шерикларнинг дастмоясининг миқдорига кўра бўлади” (Фатвои ҳиндия).
Оилавий жамғарилган маблағни шерикчиликка бериш
Савол: Оилавий жамғарилган пулни отамиз бир кишига маълум бир фойда эвазига шерикчиликка берди. Мен эса, бу судхўрлик деб, унга қарши чиқдим. Айтингчи, шундай қилишимиз жоизми?
Жавоб: Отангизни бу иши оқилона тадбирдир. Лекин, сармоя тикишни икки сурати мавжуддир. Биринчиси, ҳар ой ёки олти ой ёки бир йилди муайян миқдорни фойда сифатида олиш. Масалан, ҳар ойда юз мингдан каби. Бу сурат жоиз эмас. Чунки, бу судхўрлик ва ҳаром ҳисобланади. Иккинчиси, сармояни тижоратчига бериб, озми-кўпми қанча фойда кўрса, уни фоизга кўра тақсим қилиш. Масалан, фойдани учдан бири ёки учдан иккиси каби. Бу сурат жоиздир.


Ширкатдаги чигал масала

Савол: Учта ўғли бор киши тижорат юргизар эди. У фарзандлардан бири унга ёрдамчи эди. Қолган иккиси алоҳида-алоҳида иш билан шуғилланишар эди. Ота вафот этгач унга ёрдамчи бўлган ўғил уни ишини мерос тақисм қилинмай давом эттирди. Орадан ўн йил ўтгач иш юритувчи ўғил ҳам вафот топди. Тижорат моллари иш юритувчи фарзанднинг болларига қоладими ёки қолган икки ака-ука фарзандлариа ҳам тақисм қилинадими?
Жавоб: Отадан қолган тижорат ишида учала ака-ука ҳам, агар қизлар қолган бўлса, қизлар ҳам шерик ҳисобланади. Буни ширкати ширкату амлок дейилади. Отасига ёрдам берган ўғил кейинчалик тижорат ишларини юргазиб кўп фойда ҳосил қилган бўлсада, меросхўрларга китобда кўрсатилгандек тақсим қилинади. Уни шунча йиллар мабойнида қилган иши ва тасарруфи холис яхшилик ҳисобланади. Чунки, у отадан қолган молнинг баъзисидагина шерик эди. Қолганида эса, ака-укалари томонидан холис яхшилик қилгувчи эди.

عمله وتصرفه يكون تبرعا

“Амали ва тасарруфи холис яхшилик бўлади” (Имдодул аҳком).
Савол: Бир аёл қарз олиб иш бошласа ва эрининг яна бошқа аёли бўлиб, ундан фарзандлари бўлса, эр вафот этса, иккинчи хотиннинг боллари аввалги хотиннинг тижоратидаги молларидан мерос оладиларми?
Жавоб: Аёлининг алоҳида тижорати бўлса, эрнинг ва ундан қолган меросхўрларнинг унда ҳаққи бўлмайди. 

إلَّا إذَا كَانَ لَهَا كَسْبٌ عَلَى حِدَةٍ فَهُوَ لَهَا وَقِيلَ بَيْنَهُمَا نِصْفَانِ 

Лекин, аёлнинг алоҳида тижорати бўлса, топган(бойлиги)нинг барчаси ўзиники бўлади” (Раддул муҳтор).


Бошқа дин вакили билан шерикчилик қилиш

Савол: Мусулмон бўлмаган киши билан савдода ширкат қилиш жоизми?
Жавоб: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудий ва насронийлар билан олди-сотти қилишга рухсат бериб, ширкатда шерик бўлишдан қайтарганлар. Ибн Қудома Расулуллоҳнинг қайтариқларини сабабини баён қилиб, қачонки, у ширкат судхўрлик ва шариат ҳаром қилган чўчка, маст қилувчилар билан бўлса, деб айтган. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу ҳам насроний, яҳудийлар билан савдода шерик бўлманглар. Чунки, улар судхўрлик билан иш юритади, деганлар. Судхўрлик, рибо мусулмонлар учун ҳаром қилинган. Бундан маълум бўладики, мусулмон бўлмаган киши ҳаром нарсалар билан савдо қилса, унга шерик бўлиш жоиз эмас. Акс ҳолда, яъни шариати исломияда ҳалол қилинган нарсалар билан тижорат қилса, у билан шерик бўлиш мумкин. Агрчи улар иш юритаётган дўконларига ўз динларига мансуб бўлган нарсаларни ёпиштириб олиб ибодат қилаётган бўлсалар ҳам.
Шерикчиликни муайян вақтгача тайин қилиш
Савол: Шерикчиликни муайян вақтгача деб белгилаб олиш жоизми?
Жавоб: Шерикчиликни муайян вақт билан белгилаб олиш жоиз.

وَإِنْ وَقَّتَا لِذَلِكَ وَقْتًا بِأَنْ قَالَ مَا اشْتَرَيْت الْيَوْمَ فَهُوَ بَيْنَنَا صَحَّ التَّوْقِيتُ، فَمَا اشْتَرَاهُ بَعْدَ الْيَوْمِ يَكُونُ لِلْمُشْتَرِي خَاصَّةً، وَكَذَا لَوْ وَقَّتَ الْمُضَارَبَةَ؛ لِأَنَّهَا وَالشَّرِكَةَ تَوْكِيلٌ وَالْوَكَالَةُ مِمَّا يَتَوَقَّفُ

“Агар (ширкатга) вақт тайин қилиб: “Бугун нимаики сотиб олсам иккимизга тегишли” деса, вақт тайин қилиш дуруст бўлади. Тайин қилинган кундан кейин сотиб олган нарсалари харидорнинг ўзига бўлади. Шунингдек, музорабани ҳам маълум бир вақтгача бўлишини тайин қилиш жоиз. Чунки, у ва ширкат вакил қилишдир. Вакиллик эса, тўхтаб турадиган нарсалардандир” (Раддул муҳтор).
Шерикларнинг розилигисиз ширкатдан чиқиб кетиш
Савол: Шериклардан бири ширкатдаги шерикларнинг розилигисиз ширкатдан чиқиб кетса бўладими?
Жавоб: Ширкатда қандай муҳим ҳукм чиқарилса, шерикларнинг барчасини маслаҳати ва розилиги бўлиши зарурдир. Шерикларнинг бирортасини бошқа ширкатдаги шерикларнинг розилигисиз чиқарган қарори инобатга олинмайди.

وَلَا يَسْتَطِيعُ أَحَدُهُمَا الْخُرُوجَ مِنْ الشَّرِكَةِ إلَّا بِمَحْضَرٍ مِنْ صَاحِبِهِ

“Шериклардан бири ширкатдан шериги ҳозир бўлгандагина ширкатдан чиқиб кета олади” (Раддул муҳтор).
Ота-она қарамоғидалиги вақтда ўзи топган маблағга олган нарсасини мустақил бўлгандан кейин сотиши
Савол: Зайд уйланишидан олдин ота-онаси билан истиқомат қилиб турган вақтда ўзи мустақил ҳаракат қилиб бирор ер ёки улов сотиб олган бўлса, кейинчалик уйланиб ота-онасидан алоҳида яшаб турган вақтда ўша олган нарсасини сотса, унда отасини ҳаққи бўладими?
Жавоб: Агар Зайд ёшлигидан ота-онасидан алоҳида яшаб мустақил тарзда бирор нарса сотиб олса, у ўзининг мулки ҳисобланади. Агар Зайд ота-онасининг қарамоғида бўлиб турган вақтда бирор нарса сотиб олса, у отанинг мулки ҳисобланади. Агар кейинчалик уни сотса, отанинг мулки ҳисобланиб, ота вафот этса меросхўрлар унда эгадорлик ширкати жиҳатидан эга бўладилар. 

الْأَبُ وَابْنُهُ يَكْتَسِبَانِ فِي صَنْعَةٍ وَاحِدَةٍ وَلَمْ يَكُنْ لَهُمَا شَيْءٌ فَالْكَسْبُ كُلُّهُ لِلْأَبِ إنْ كَانَ الِابْنُ فِي عِيَالِهِ لِكَوْنِهِ مُعِينًا لَهُ أَلَا تَرَى لَوْ غَرَسَ شَجَرَةً تَكُونُ لِلْأَبِ

“Ота-бола бирор ишлаб чиқаришда иш юргизиб фойда кўрсалар, икковларига ундан бошқа нарса бўлмаса, агар ўғил отанинг қарамоғида бўлса, топилган нарсанинг барчаси отаники бўлади. Чунки, бола отага кўмакчи ҳисобланади. Кўрмайсими, отанинг уйида бирор дарахт экса, у дарахт отанинг мулки ҳисобланади” (Раддул муҳтор).
Эр-хотин биргаликда тижорат юритишлари
Савол: Эр-хотин бергаликда тижорат юргизсалар, топилган фойданинг барчаси эрники бўладими ёки аёлнинг ҳам унда ҳаққи борми?
Жавоб:

ثُمَّ ذَكَرَ خِلَافًا فِي الْمَرْأَةِ مَعَ زَوْجِهَا إذَا اجْتَمَعَ بِعَمَلِهِمَا أَمْوَالٌ كَثِيرَةٌ، فَقِيلَ هِيَ لِلزَّوْجِ وَتَكُونُ الْمَرْأَةُ مُعِينَةً لَهُ، إلَّا إذَا كَانَ لَهَا كَسْبٌ عَلَى حِدَةٍ فَهُوَ لَهَا وَقِيلَ بَيْنَهُمَا نِصْفَانِ

“Агар эр-хотин биргаликда иш юритишиб кўпкина мол тўпласалар, бир қавлда молнинг барчаси эрники бўлиб, аёл унга ёрдамчи ҳисобланади. Бошқа бир қавлда эса, мол иккиси ўртасида тенг тақсим қилинади. Лекин, аёлнинг алоҳида тижорати бўлса, топган(бойлиги)нинг барчаси ўзиники бўлади” (Раддул муҳтор). 

Фарзандлар томонидан топилган маблағга уй солиш

Савол: Бир кишини тўртта ўғли уйланиб, барчаси биргаликда истиқомат қиладилар ва уларнинг даромадлари хар ҳил бўлиб, бор топганларини оталарига олиб келиб берсалар. Отаси эса, ўғиллари томонидан келтирилган пулга уй-жой қурган бўлса, ўша мол-мулкда ширкати амлокда шерикмилар ёки йўқми?
Жавоб: Ота-болалар барчаси бирга яшашиб, топганларини оталарига келтириб беришса, тўпланган маблағдан қурилган уй-жойнинг барчаси отаники, ҳисобланади.

زَوَّجَ بَنِيهِ الْخَمْسَةَ فِي دَارِهِ وَكُلُّهُمْ فِي عِيَالِهِ وَاخْتَلَفُوا فِي الْمَتَاعِ فَهُوَ لِلْأَبِ وَلِلْبَنِينَ الثِّيَابُ الَّتِي عَلَيْهِمْ لَا غَيْرُ

“Бир киши бешта фарзандини ўз уйига уйласа, барчаси отасининг қарамоғида бўлсалар ва кейинчалик мол-мулкда тортишиб қолсалар, мол-мулкнинг барчаси отаники ҳисобланади. Фарзандларга эса, устилариданги кийимлардан бошқа бирор нарса тегишли бўлмайди” (Раддул муҳтор).
Томонлардан биридан жой бошқасидан дастгоҳлар бўлиши
Савол: Бир киши томонидан ошхона, бошқаси тарафидан эса ошхона жиҳозлари бўлса ва улар биргаликда иш юритишиб, чиққан фойда зиёнда тенг шерикмиз деб, шерикчилик қилишлари дурустми?
Жавоб: Бундай ширкат жоиз. 

عَنْ الْبَزَّازِيَّةِ لِأَحَدِهِمَا آلَةُ الْقِصَارَةِ وَلِلْآخَرِ بَيْتٌ اشْتَرَكَا عَلَى أَنْ يَعْمَلَا فِي بَيْتِ هَذَا وَالْكَسْبُ بَيْنَهُمَا جَازَ، وَكَذَا سَائِرُ الصِّنَاعَاتِ

“Баззозиядан нақл қилинади: “Томонлардан бирида кир ювиш ускуналари, бошқасининг эса уйи бўлса ва иккалалари ўша жойда иш юритишиб, топганлари ўртада деб ширкат тузсалар жоиздир. Бошқа ишлаб чиқаришлар ҳам шу кабидир” (Раддул муҳтор).
Савол: Томонлардан биридан асбоб-ускуналар, бошқаси тарафдан иш юритиш бўлса ва ўзаро ширкат тузишиб, нисбатга кўра фойдани келишиб олсалар, бундай ширкат дуруст бўладими?
Жавоб: Бир томондан анжомлар ва бошқа тарафдан иш юритиш бўлса, бундай ширкат фосид бўлади.

وَلَوْ مِنْ أَحَدِهِمَا أَدَاةُ الْقِصَارَةِ وَالْعَمَلُ مِنْ الْآخَرِ فَسَدَتْ وَالرِّبْحُ لِلْعَامِلِ وَعَلَيْهِ أَجْرُ مِثْلِ الْأَدَاءِ

“Томонлардан бирининг тарафидан кир ювиш анжомлари, бошқаси тарафидан иш юритиш бўлса, бундай ширкат фосид ҳисобланади. Фойданинг барчаси эса, иш юритувчига бўлиб, зиммасига асбоб-анжомдан фойдаланганлигининг ижара ҳаққи лозим бўлади” (Раддул муҳтор).
Бир киши маблағ бериб, шунга асбоб-анжом олиб, иш юрит деса, топилган маблағ, келишувга биноан иккимизнинг ўртамизда, деса жоиз бўлади.
Фойдани тайин қилинмай шерикчилик қилиш
Савол: Фойдани тайин қилмай ширкат тузилса, дуруст бўладими?
Жавоб: Шариатда ширкат муомаласи эътиборли бўлиши учун фойда тайин қилиниши шартдир. Агар фойда тайин қилинмаса, ширкат фосид бўлиб, топилган фойда ҳам зарар ҳам томонлар тарафидан тикилган маблағга қараб бўлади, яъни ким кўп маблағ тиккан бўлса, фойда ва зарарни кўпига молик бўлади.
Савол: Бир киши бирор иш билармонга маблағ бериб, топган фойдангдан бериб турарсан, деб фойдани нисбатда белгилаб қўймаса, чиққан фойдадан қанчасини дастмоя берган кишига беради ва ўзи бундай қилиш дурустми?
Жавоб: Бундай муомалани музораба дейилади ва бунда фойда нисбатга кўра тайин қилиниши шартдир. Агар фойда белгилаб олинмаса, ушбу муомала фосид бўлади ва дастмоядан чиққан фойданинг барчаси маблағ эгасига бўлади. Ишчига эса, иш ҳақи берилади.

МУЗОРАБА

Музораба сўзи “зарбун” ўзагидан олинган бўлиб, асл маъноси урмоқни билдиради. Араб тилида зарбун сўзига баъз ҳарфларни қўшиш орқали маънода ўзгариш юз беради. Масалан, музораба дейиш билан ҳисса қўшиш, сафар қилиш маъноларини билдиради. Чунки, музорабада икки тараф ўртасида манфаатдорликда ҳиссадор бўлиш бўлади ёки музораба тижорат воситаси ҳисобланади ва у учун сафар қилишга тўғри келади. Шуларнинг эътибори билан ҳам музораба деб айтилади. Истилоҳда музораба деб, фойдада маълум бир фойдага шерик бўлиш учун сармоя эгаси бирортасига ўз молини тижорат қилиш мақсадида беришлигидир. Шунинг учун музорабада, томонлардан биридан меҳнат, иккинчисидан дастмоя бўлади. Музорабани қироз ҳамда муомала деб ҳам айтилади. Ироқ уламоларининг ҳузурида кўпроқ музораба лафзи ишлатилса, ҳижоз фуқаҳоларини наздида қироз сўзи кўпроқ ишлатилади.
Музораба қуйидаги далиллар асосида собит бўлган:
Аҳли илмлар шариатда музорабани жоиз ва собит эканлигига тижорат, касб, касб қилиш мақсадида сафар қилиш тўғрисида зикр қилинган оятларни далил қиладилар. Лекин, ўша оятлани музорабага далил қилиб келтириш мавзудан йироқроқ. Баъзи ривоятларда музорабанинг зикри келган:

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ قَالَ : كَانَ الْعَبَّاسُ بْنُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ إِذَا دَفَعَ مَالاً مُضَارَبَةً اشْتَرَطَ عَلَى صَاحِبِهِ أَنْ لاَ يَسْلُكَ بِهِ بَحْرًا وَلاَ يَنْزِلَ بِهِ وَادِيًا وَلاَ يَشْتَرِىَ بِهِ ذَاتَ كَبِدٍ رَطْبَةٍ فَإِنْ فَعَلَ فَهُوَ ضَامِنٌ فَرُفِعَ شَرْطُهُ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ -صلى الله عليه وسلم- فَأَجَازَهُ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Аббос ибн Абдулмуттолиб молларини музорабага берса, музорибга у билан денгизга, водийга тушмасликни ва унга тирик жигар эгаси бўлган доббани сотиб олмасликни шарт қилар эдилар. Агар улардан бирортасига қўл урса (ва мол ҳалок бўлса) тўлашликни шарт қилди. Шарти Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муораза қилинди. Бас, у зот ижозат бердилар” (Байҳақий ривояти).
Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Учта нарсадан барака бор: Насияга савдо қилишда, муқораза (музораба)да, сотишга эмас уйда истеъмол қилиш учун буғдой билан арпани аралаштиришда” (Найлул автор).
Сийрат аҳллари ҳазрати Хадижа розияллоҳу анҳо ўзларининг молларини музорабага берганлари, бадр ғазотида Абу Суфённинг Шомга сафар қилган тижорат карвони музораба гҳшаклида бўлганлигига иттифоқ қилганлар. Бундан маълум бўладики, арабларда исломдан олдин музораба тўғрисида тасаввур бўлган. Жоҳилият замонасидаги олди-соттилардан баъзилари ман қилинмаганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам музорабани ҳам ман қилмаганлар. Шунинг ўзи ҳам исломда музорабани жоизлигига далилдир.
Аллома Абу Бакр ибн Мунзир музорабани жоизлигига ижмони нақл қилган. Косоний раҳматуллоҳи алайҳнинг қавлига биноан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зомоналаридан ҳохирги кунгача қўлланиб келинмоқда. Шу ижмога далилдир. Ҳақиқатни олиб қаралса, музорабада, молдорга ҳам иш юритувчи ғарибларга ҳам катта фойда бор. Чунки, баъзиларда мол бўлгани билан иш юритишга қобилиияти бўлмайди. Баъзиларда эса, иш юритишга қобилият бўлиб мол бўлмайди. Агар икковлари бир бўлсалар дастоя эгасига ҳам иш юритувчига ҳам манфаат бўлади. Қолаверса бундан жамият ҳам фойда кўради.
Музораба рукни:
Музораба рукни ижоб ва қабул, яъни бир тарафдан шу ишни қилишни қилишни таклиф қилиш, иккинчи томон эса, уни қабул қилиши билан бўлади. Масалан, бир киши мана мол уни олиб тижорат қил. Аллоҳ таоло фойда ато қилса, унинг маълум қисми сеники, қолгани меники дейди. Бошқа томон эса, шу ишга розиман, қабул қилдим дейди. Сармоя тикувчи киши раббул мол, иш юритувчи музориб дейилади. Дастмоя раъсул мол, ундан чиққан фойда рибҳ дейилади.
Музорабанинг шартлари:
Баъзи шартлар иккала томонга ҳам тегишли бўлади, баъзиси эса фақат сармояга ва яна баъзиси чиққан фойдага тегишли бўлади. Сармоя эгаси бир киши ёки ундан кўп бўлишлари ҳам мумкин. Музориб ҳам бир киши ёки кўпчилик бўлишлари ҳам мумкин. Бундан маълум бўладики, кўпчиликдан сармоя олиб ўз салоҳиятини истеъмол қилаётган баъзи бир компанияларнинг юритаётган ишлари жоиздир ва музораба доирасидадир.
Музорабанинг дуруст бўлиши учун қуйидаги шартлар топилиши талаб этилади:
1. Томонлар вакил қилишга ва вакил бўлишга лаёқатли бўлишлари. Шунинг учун мусулмон билан бошқа дин вакиллари ўртасида музораба битмини тузиш жоиздир;
2. Музорабага тикилган маблағ, яъни раъсул мол тилло, кумуш ва истеъмолдаги қоғоз пул бўлиши. Бундан ташқари нарсалар, яъни кўчмас мулк ва кўчар мулклардан иборат бўлсин, уларни сармоя сифатида музорабага қўйиш жоиз эмас;
Имом Абу Ҳанифа ва Имом Абу Юсуф раҳматуллоҳи алайҳлар наздиларида сармоя фақат тилло ва кумушдан бўлиши шарт қилинади. Қоғоз пуллар сармояга ярамайди дейдилар. Лекин, имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ қоғоз пул сармояга ярайди деган ва шунга фатво берилган. Қоғоз пул ўрнига музорабага нарсалар тикилса ва нарсаларнинг эгаси иш юритувчига уларни бериб, буларни сотиб пулига музораба қил деса, бу сурат ҳам жоиз бўлади.

لَوْ دَفَعَ إلَيْهِ عَرَضًا أَوْ عَبْدًا فَقَالَ بِعْهُ وَاقْبِضْ ثَمَنَهُ وَاعْمَلْ بِهِ مُضَارَبَةً فَبَاعَهُ بِدَرَاهِمَ أَوْ دَنَانِيرَ وَتَصَرَّفَ فِيهَا جَازَتْ الْمُضَارَبَةُ كَذَا فِي مُحِيطِ السَّرَخْسِيِّ

“Агар дастмоя эгаси музорибга бирор анрса ёки қул бериб: “Уларни сотиб пулини ол ва у билан музораба ишини юрит” деса ва музориб уларни тилло ёки кумушга сотиб, иш юритса, музораба жоиз бўлади. “Муҳитус Сарахсий”да шундай дейилган” (Фатвои ҳиндия).
3. Томонлар ўртасида низо келиб чиқмаслиги учун сармоянинг миқдори тайин бўлиши;
4. Дастмоя нақд тарзда бўлсин, яъни кимларнингдир зиммасидаги қарз бўлмасин. Масалан, бир кишини бировда қарзи бўлса ва ҳақ эгаси бўйнингдаги қарзга музораба ишини юрит деса, музораба моли нақд бўлмай қарз бўлганлиги учун бу битм фосид бўлади;
5. Музориб дастмояни тасарруф қилишида ҳеч қандай монелик топилмаслиги учун сармоя эгаси сармояни музорибни қўлига топшириши;
6. Фойдада томонлар нисбатларга кўра шерик бўлишлари. Агар чиққан фойда сармоя эгасига бўлиши шарт қилинса, бу битм музораба бўлмай бизоа бўлиб қолади, яъни ишчи дастмояни ҳеч қандай эвазсиз айлантириб берган бўлади. Агар фойданинг барчаси музорибга деб келишлса, сармоянинг барчаси музорибга қарз ҳисобланиб, фойда ҳам, зиён ҳам унга тегишли бўлади. Агар сармоядан маълум бир қисмини музорибга ойлик сифатида тайин қилинса, музораба фосид бўлади. Шунинг учун дастмо ўз эгасида қолиб, фойда ўртада тақсимланиши лозим;
7. Фойда нисбатларга кўра тақсимланиб, томонлардан бирортасига маълум бир сумма тайин қилинмаслиги.
Музорабада шарт қўйиш
Музорабадаги шарт сабабли фойдани муайян миқдори ёки икки шерикни фойдада шерик бўлиши бекор бўлса, музораба битми фосид бўлади. Масалан, музорабада шерикларни улуши тайин қилинмаса ёки ҳар ойда минг сенга деб муайян бир фойда бир шерикка тайин қилиниши каби. Агар музораба қоидаларига хилоф равиштаси шарт қўйилса, масалан сармоядор иш юритувчига фойданинг учдан бири ва қўшимча минг сенга деб шарт қўйса музораба битми жоиз бўлади ва фойданинг учдан бири унга тегиб қўшимча шарт қилинган минг бекор бўлади.
Музорабанинг ҳукми
Музорабага қандай ҳукмлар тартиб топади? Бу борада ҳоким Шаҳид ўзларининг “Кофий” деган китобларида жуда ҳам тўлиқ тарзда баён қилиб ўтганлар:
1. Музориб, биринчи босқичда сармояни қўлга олиб, унда иш юритишдан илгари сармояга омонатдор ҳисобланади ва дастмоя ҳаққида омонатдаги ҳукмлар жорий бўлади. Масалан, музориб, томонидан хиёнат ва бепарволик сабабисиз молга талофат етса, уни тўламаслик каби;
2. Музориб сармояда иш юритишни бошлаганда сармоя эгаси тарафидан вакил ҳисобланади;
3. Иш юритигандан кейин фойда кўрилса музориб сармоя эгасига фойдада шерик бўлади. Агар қайсидир сабаб билан музораба битми фосид бўлса, музориб унда хизматчига айланади ва ҳар қандай ҳолатда ҳам хизмат ҳаққига эгадор бўлади;
4. Агар музориб сармоя эгасини кўрсатмаларига хилоф тарзда иш юритса, музориб сармояни ғасб қилиувчи ва талон-тарож қилувчи ҳисобланади. Бундай ҳолатда молга талофат етса тўлаб беради. Агар фойда кўрса фойданинг барчаси молэгасиники бўлади;
5. Агар музорабада зарар кўрилса, зарар доимо сармоя эгаси тарафидан бўлади. Шу ерда бир нарсага эътибор бериш лозим. Агар икки кишининг ўртасида узулуксиз масалан, икки йилдан музораба давом этиб келаётган бўлса, биринчи йил фойда кўрилиб фойда тақсим қилиб олинган бўлса, иккинчи йили зарар кўрилса, биринчи йил бўлишиб олинган фойдалар ортга қайтарилади ва у билан зарар қопланилади. Агар зарарни қоплашга фойда етмаса, зарар сармоядан қопланилади;
Музорабанинг икки қисми
Музорабадаги муҳим масалалардан бири музориб сармояда қандай тасарруф юритишга ҳақли? Бу борада тафсир шуки, музораба икки қисмга бўлинади:
1. Мутлоқ музораба;
2. Қайдланган музораба.
Мутлоқ музорабадан мурод музорибга бирор бир хос иш ёки унинг кайфияти, иш юритиш жойи, иш юритиш вақти, кимлар билан иш юритиши чегараланмай сармоя унга ҳавола қилинади.
Қайдланган музораба юқоридаги мутлоқ музорабанинг акси бўлиб, унда хос иш юритиш, маълум жой, вақт ва бошқаларда қайдлар белгилаб қўйилади.
Мутлоқ музорабада музорибнинг иш юритиши
Мутлоқ музорабада музорибнинг иш юритишига тегишли бўлган ҳукм ва таъсирлари уч қисмга бўлинади:
1. Музориб мутлоқ ўз хоҳлагандай иш юритишга ижозат олган бўлади. Бунда у олди-сотди қилиш учун қаерга бориш керак бўлса, бораверади, ўзидан бошқаларни олди-соттига вакил қила олади. Гаровга олиши, бериши мумкин. Кимларнидир ижарага ёллаб ишлатиши мумкин. Сармояни кимнингдир ҳузурида омонатга қўйиши, сотиб олинган молни кимгадир ҳавола қилиши, қурқликда ҳам денгизда ҳам сафар қилиши мумкин бўлади. Нақдга ҳам насияга ҳам савдо қилиши мумкин. Агар одатда одомлар савдода йўл қўймайдиган хатога йўл қўйса, масалан музориб ўта қимматга сотиб олиб жуда арзонга сотса ва шу сабабли зиён кўрилса, Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида жоиз. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида унинг бу тасарруфи жоиз эмас. Кўрилган зиён музорибнинг зиммасига бўлади. Шунга фатво берилган;
2. Баъзи тасарруфотлар борки, музориб музораба битмини тузгани билан у ишларни қилишга эгадор бўлмайди. Токи, сармоя эгаси тарафидан нимани тўғри деб, билсанг ўша ишни қилавер деган рухсат бўлмагунича. Масалан, музорабага олган сармояни бошқа бировга музорабга бериб юбориш ёки шерикликка бериб юбориш ёки ўзини молига қўшиб, айлантириш кабилар. Агар сармоя эгаси ўзинг билганингдек иш юритавер деса, музориб сармояни ўзининг молига қўшиб иш юритиши жоиз бўлади. Ўзгаларга музорабага ёки ширкатга бериши ҳам жоиз. Сармоя эгасининг ижозатисиз жоиз эмас. Агар сармоя эгасининг ижозатисиз музориб сармояни музорабага бериб юборса нима бўлади? Иккинчи музорабага олган одам сармояда иш юритишдан олдин қўлида омонот бўлиб туради, мабода ҳалокатга учраса тўламайди. Иш юритишни бошлагандан кейин зиммадорлик зиммасига тушади. Сармоя эгаси ҳохлаган кишисидан дастмояни қайтариб олишга ҳақилидир. Биринчи музориб билан иккинчи музориб ўртасида тузилган битм дуруст бўлиб, фойда кўрилса, иккинчи музориб билан ўзаро ўрталарида тақсим қилиб оладилар;
3. Ошкора ижозатсиз тасарруф қилиши жоиз эмас. Музориб сармоя эгасининг ошкора ижозатисиз сармояни қарзга бериши ёки бошқалардан қарз олиши, ҳадия, садақа қилиши жоиз эмас. Чунки, бундай иш юритишда нуқсон етиши аниқ ёки мумкин. Баъзи тасарруфотлар борки, ижозат берилсада жоиз эмас. Масалан, шариатда ҳаром қилинган ўлимтик, тўнғиз, қон ва шунга ўхшаган ҳаром қилинган нарсалар билан савдо қилиш каби. Чунки, булар шариат эътиборида мол саналмайди. Бирор бир мусулмонга уларни олди-берди қилишга ижозат йўқ. Буларнинг савдоси билан шуғилланиш молни зоя қилиш ҳисобланади.
Муқайяд музораба
Музорабанинг иккинчи тури муқайяд музораба бўлиб, бу бир неча суратларда бўлиши мумкин:
А) Махсус жойларда, масалан мамлакат, шаҳар ёки махсус бозор ичида иш юритишга келишиб олинади. Агар ундан ташқарига чиқса ва зиён кўрса, музориб сармояни тўлаб беради. Агар чекланган ҳудудлардан ташқарига чиқиб савдо қилганда фойда кўрса, фойданинг барчаси сармоядорга бўлади. Иш юритувчига иш ҳақи берилади. Абу Ҳанифа ва имом Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳлар наздида ҳосил бўлган фойдани садақа қилиш вожиб дейилади;
Б) Маълум шахс, ташкилот, корхоналар билан иш юритиш чегаралаш;
В) Тижорат молини тайин қилиниши. Масалан, дастмояни фалон фалон нарсаларга тикасан ва ундан бошқа нарсалар билан иш юритмайсан каби;
Г) Музораба битмини маълум бир муддатгача чегаралаш. Масалан, бир йилгача. Бу ҳанафий ва ҳанбалийлар мазҳабида жоиз бўлиб, моликий ва шофиийлар ҳузурида жоиз эмас. Ҳанафийлар наздида иш юритиш мабойнида баъзи кунларни ва баъзи ойларни қайдлаш ҳам жоиз. Масалан, фалон кун ва фалон ойларда савдо қилиш ва қолган кунларда савдони тўхтатиб туришга келишиб олиш каби.
Музорабада шарт ва қайдлар борасидаги қоида шуки, агар ўша шарт ва қайдлар фойдали бўлса, уни эътиборга олинади. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмонлар шртларига кўрадилар” деганлар, яъни мусулмонлар шарт қўйдиларми ўша шартга амал қилишлари керак деганидир.
Музорибнинг ҳуқуқлари
Музорибнинг музораба битмида иккита ҳаққи бор:
1. Кўрилганда фойдадан ўз улишига эга бўлиши. Лекин бу фойда дастмоянинг эгаси сармояни қайтариб олиб фойда тақсим қилингандан кейингина бўлади. Мабода фойда тақсим қилингандан кейин музораба тугатилмай давом эттирилса ёки бекор қилиниб қайтадан тузилмаса ва зиён кўрилса, кўрилган фойда ортга қайтарилинади. Агар сармояни қайтадан олиб музораба битми тугатилса ёки қайтариб олмай янгитдан битм тузилса ва кейин зиён кўрилса, аввалги кўрилган фойдалар қайтарилмайди. Балки, сармояни ўзидан қопланилади;
2. Музориб иш юритьиш мабойнида сафар қилишга тўғри келса, сафар ҳаражатлари сармоядан олинаверади. Лекин, ўз юртида иш олиб бораётганда музорибнинг нафақаси ўз томонидан бўлади. Музораба молидан бўлмайди;
Сармоядорнинг ҳуқуқлари
Сармоядорнинг ҳаққи кўрилган фойдага тегишли бўлиб, фойда кўрилган суратдагина фойда олади.
Музорабанинг фосид бўлиш
Музораба фосид бўлса, музориб сармояда иш юритишга ҳаққи йўқ. Кўрилган фойдада ҳам ҳаққи йўқ. Хоҳ фойда кўрилсин ёки зарар кўрилсин. Музорибга ижара ҳаққи берилади, яъни бир киши бошқа бир кишини қўл остида бўла туриб шу каби ишларни юритса қанча ҳақ олса, унга ҳам шунча ҳақ берилади.
Музорабанинг тугатилиши
1. Томонлардан бири битмни бекор қилса ёки сармоя эгаси музорабачини иш юритишдан тўхтатиб қўйса;
2. Томонлардан бири вафот топса;
3. Томонлардан бирортаси мажнун бўлиб қолса;
4. Ҳали иш юритишни бошлашдан илгари сармоя талофатга учраса;
5. Сармоя эгаси асли мусулмон бўлиб, кейин (наузан биллаҳ) диндан қайтса. Аслида бошқа дин вакил бўла туриб битм тузилган бўлса, зарари йўқ, жоиздир. 

Музорабага тегишли савол-жавоблар

Музориб дастмояни ўз иҳтиёжларига ишлатиб юбориб, дастмоя эгасига фойда бериб туриши
Савол: Бир киши тижорат мақсадида бировдан маблағ олса, лекин уни тижоратга тикмай ўз иҳтиёжларига сарф қилиб юборса ва келишилинган муддатда фойда тариқасида маълум маблағ бериб турса, дастмоя эгаси бундан беҳабар фойдани олиб юрса, унинг олган маблағи ҳалол бўладими?
Жавоб: Бу суратда ҳукм шуки, музорабага пул олган киши уни тижоратга тикмасидан аввал қўлда турган сармоя омонат саналади. Уни бошқа жойга сарфлаб юборса, бунинг икки сурати бўлади:
1. Музорабачи сармояни ўзининг иҳтиёжларига сарфласа ва ундан ҳеч қандай фойда топмай, дастмоя эгасини оғзини ёпиш учун маълум бир суммани фойда деб бериб турса, бунинг ҳукми музориб хиёнат қилганлиги туфайли гуноҳкор бўлади ва сармояни тўлаб беради. Гуноҳидан тавба қилиб мол эгасига барча сармояни қайтариши лозим бўлади. Маблағ эгаси агар унинг хиёнатини билса, фойда тарзда берган нарсасини олиши жоиз бўлмайди ва олган нарсасини музорибга қайтариб бериши лозим бўлади. Билмаган суратда эса, узурли саналади. Ашраф Али Таҳонавий раҳматуллоҳи алайҳ тижоратга маблағ олиб, уни ўз эҳтиёжларига сарф қилса деган мазмундаги савол жавобида, мол эгаси музорабага пул олган кишининг хиёнатидан бехабар фойда тарзда олиб турган нарсаси ҳалол бўлади. Лекин, хабардор бўлгандан кейин олиши жоиз эмас. Пулни айлантиришга олган кишига ўша маюлағдан топган фойдаси ҳалол бўлмайди.
Тижоратга маблағ олган киши бу суратда музорабаси эмас, балки қарздор ҳисобланади (Имдодул фатаво);
2. Музорабага деб маблағ олган киши хиёнат қилиб молни ўз эҳтиёжига сарфламай маблағ эгаси тайин қилган нарсадан бошқа нарсага пул тикиб фойда кўрса, унинг ҳукми шуки, топган фойдасининг барчаси фосид фойдалар қаторига кириб, ҳаром саналади. Музорибга сармоя билан биргаликда ундан топган фойдасини барчасини қўшиб, сармоя эгасига қайтариши вожиб бўлади. Мол эгасига сармояси ва ундан топилинган фойдани олиш ҳамда истеъмол қилиш жоиз ва ҳалолдир.

إذَا كَانَ الْأَصِيلُ فَقِيرًا طَابَ لَهُ وَإِنْ كَانَ غَنِيًّا فَفِيهِ رِوَايَتَانِ وَالْأَشْبَهُ كَمَا قَالَ فَخْرُ الْإِسْلَامِ فِي شَرْحِ الْجَامِعِ الصَّغِيرِ أَنَّهُ يَطِيبُ لَهُ؛ لِأَنَّهُ إنَّمَا رَدَّهُ عَلَيْهِ؛ لِأَنَّهُ حَقُّهُ

“Агар сармоядор фақир бўлса, музориб сармояда хиёнат қилиб топган фойдасини олиш унга ҳалол бўлади. Агар сармоядор бой бўлса, бу ҳақда икки хил ривоят бор. Фахрул ислом “Жомиус сағир”нинг шарҳида айтган қавлига кўра олишлиги унга ҳалол бўлади. Чунки, у унинг ҳаққидир” (Баҳрур роиқ).
Музориб дастмоя эгасининг шартига хилоф иш юритиши
Савол: Музориб дастмоя эгасининг кўрсатмасига хилоф иш тутса нима бўлади?
Жавоб: Музориб маблағ тикувчи томонидан иш юритишга вакил саналади. Шунинг учун маблағ эгаси билан келишилинган шартларга кўра ва айтилган томонга маблағ тикиши зарур бўлади. Агар музориб келишилинган шартларга равишда иш тутса, музораба фосид бўлади.
Фосид музорабанинг ҳукм шуки, фойда нуқсоннинг барчаси мол эгасига бўлади. Музорибга фойда кўрилинган суратда иш ҳақи берилади, яъни бир киши бирортасини қўл остида туриб, музориб каби иш юритганда қанча ҳақ оладиган бўлса, ўшанча миқдорда ҳақ олади. Агар иш ҳақи келишилинган фойдадан ортиб кетса, келишилинган фойдадан ортиғини ола олмайди. Агар умуман фойда кўрилмаса, иш ҳақи берилади.
Музориб бир неча кишилардан маблағ олиб, уларга турлича фойда тайин қилиши
Савол: Музорабачи бир неча кишилардан маблағ олади ва ҳар бирига фойданинг нисбатини турлича белгилайди. Шу тўғрими?
Жавоб: Музорабачи сармоя эгаларига турли нисбатда фойда бериб туришни келишган бўлса жоиз. Лекин келишув фойзларга кўра, яъни фойданинг учдан бири, иккидан бири каби бўлиши лозим.
Агар ҳар ойда муайян бир миқдорни тайин қилинса, ҳар ойда фойда кўрсанг ҳам, кўрмасанг ҳам эллик мингдан бериб турасан дейилиши каби. У судхўрлик саналади.

وَكَوْنُ الرِّبْحِ بَيْنَهُمَا شَائِعًا فَلَوْ عَيَّنَ قَدْرًا فَسَدَتْ وَكَوْنُ نَصِيبِ كُلٍّ مِنْهُمَا مَعْلُومًا عِنْدَ الْعَقْدِ 

“Фойда иккиси ўртасида нисбатга кўра белгиланиши шарт. Агар муайян миқдор тайин қилиб қўйилса, фосид бўлади. Битм вақтида томонларнинг улуши маълум бўлиши лозим” (Раддул муҳтор).
Музорабага маблағ берувчилар барчаси ўзаро инон ширкатининг шериклари саналадилар ва уларга инон ширкатининг ҳукмлари жорий бўлади.
Савол: Музораба ёки ширкат қилмоқчи бўлган томонлар ўртага пул қўйганларидан кейин, ҳар ойда икки миллионга икки юз атрофида фойда тушади, деб фойдани маълум бир нисбатда, яъни фойданинг учдан бири, учдан иккиси сенга, деб аниқлаштирмай битм тузишса ва ҳар ойда, икки юзга яқин маблағ дастмоя эгасига бериб турилса жоиз бўладими?
Жавоб: Музораба ёки ширкат битми тузилаётганда икки томоннинг фойдадан ҳиссалари тайин қилиниши шарт. Акс ҳолда музораба фосид бўлади.

وَكَوْنُ نَصِيبِ كُلٍّ مِنْهُمَا مَعْلُومًا عِنْدَ الْعَقْدِ

“Битм вақтида томонларнинг улуши маълум бўлиши лозим” (Раддул муҳтор).
Музораба фосид бўлган суратда, топилган фойданинг барчаси дастмоя эгасиники бўлиб, музориб (иш юритувчи)га иш ҳақи берилади.
Эски сармоядорларни яна қўшимча сармоя киритишлари
Савол: Музорабачи иш юритиб турган пайтда яна эски сармоядорлар дастмоя қўшишни исташса ёки бошқалар сармоя беришни таклиф қилишса, уларни сармояларини олиши жоизми?
Жавоб: Бу суратда аввалдаги шерикларнинг сармояси тавар сифатида бўлиб, янги қўшилаётган нарса эса, нақд пул ҳисобланади. Ҳанафийлар наздида бир томондан тавар ва бошқа томондан маблағ билан ширкат ва музораба келишувини тузишлари жоиз эмас. Лекин, имом Молик раҳматуллоҳи алайҳ мазҳабида бундай қилиш жоиз. Лекин шарти шуки, янги маблағ тикилаётганда ёки қўшимча сармоя тикилаётганда иш юритувчининг қўлидаги барча таварларни бозордаги қийматини тайин қилиб олиш керак ва қўшилаётган сармояни ҳам бор сармоянинг қанча қисмига тўғри келиши ҳамда бериб турилиши керак бўлган фойда унинг қанча фоизини ташкил қилишини аниқлаб олиш зарур. Таварларга ишлаб чиқариш дастгоҳлари, ҳом ашёлар ва бошқалар кириб кетади. Уларни битм вақтида қийматини чиқариш зарур. Лекин, ҳозирда сармоя эгалари бир йил ёки икки йил аввал тиккан сармояси неча пул бўлса, янги шерик қўшилмоқчи бўлган суратда ўша биринчи тиккан маблағини ҳисобга олиб шерик қилади. Ҳолбуки, бир йилдан буён унинг қўлида айланаётган таварларнинг нархи тиккан пулининг қийматидан бир неча бор кўп бўлади ва албатта янги шерикларнинг бир-бирини ҳаққи бошқасига ўтиб кетади. Бундай ўринда қўлидаги барча таварларни бозордаги қийматини тайин қилиб янги шерикни қўшиш лозим бўлади.

وَلَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُمْ بَيْنَكُمْ بِالْبَاطِلِ

“Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманг” (Бақара 188 оят).

فَتَجُوزُ الشَّرِكَةُ وَالْمُضَارَبَةُ بِالْعُرُوضِ بِجُعلِ قيمتها وقت العقد رأس المال عند احمد في رواية وهو قول مالك وابن أبي ليلى كما ذكره الموفق في المغني

“Имом Аҳмад раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ривоятида ширкатга тегишли хом ашё, дастгоҳларни янги битм тузилаётган пайтда қийматини сармояга айлантирилиб шерикчилик ва музораба қилиш жоиз бўлади. Ушбу қавл имом Молик ва ибн Аби Лайлоларнинг сўзи бўлиб, Шайх Муваффақ ҳам “Муғний”да келтирганлар” (Муғний. Ж. V. Б. – 125).
Музорабага олинган пулни яна музорабага бериш
Савол: Музорабага пул олган киши олган маблағларини бошқа бировга музорабага бериши жоизми?
Жавоб: Агар сармоя эгаси музорибга ўзингиз билган тарзда иш юритавер деб айтган бўлса, яъни фалон шаҳарда фалон нарсаларнинг савдоси билан нақд ёки насияга фалончилар билан деган шартларни қўймаса, музориб дастмояни бошқа бировга музорабага ёки шерикчиликка бериши мумкин.

وَيَمْلِكُ الْمُضَارِبُ فِي الْمُطْلَقَةِ الَّتِي لَمْ تُقَيَّدْ بِمَكَانٍ أَوْ زَمَانٍ أَوْ نَوْعٍ الْبَيْعَ ... بِنَقْدٍ وَنَسِيئَةٍ مُتَعَارَفَةٍ، وَالشِّرَاءَ وَالتَّوْكِيلَ بِهِمَا، وَالسَّفَرَ بَرًّا وَبَحْرًا 

“Макон, замон, олди-соттининг тури, нақд ва насия тайин қилинмаса музориб одатдаги нақд ва насияга савдо қилишга, сотиб олишга ва вакил қилишга, қуруқлик ва денгизда сафар қилиш ҳуқуқига эга бўлади” (Раддул муҳтор).
Музорабада дастмоя эгасининг ишлашини шарт қилиш
Савол: Музорабада дастмоя эгасини ҳам музорабачи билан ишлаши шарт қилиниши жоизми?
Жавоб: Бу музорабани фосид қилади. Лекин, сармоя эгас ўз ихтиёри билан баъзи ишларига ёрдам беришида зарар йўқ.
Музорибнинг хатоси билан зиён қилиш
Савол: Музориб иш юритишда хатога йўл қўйса, зарар ким томонидан қопланилади? Музорибми ёки дастмоя берган кишими?
Жавоб: Музориб мутлоқ музорабада бўлса ҳам, яъни бирор жой ёки шунга ўхшаш енарсалар билан қайдланмаган музорабада бўлса ҳам иш юритиш мобайнида ўта қимматга сотиб олса ёки ўта арзонга сотса, фойда-зарар музорибнинг зиммасига бўлади. Зарар кўрилган суратда сармояни тўлаши лозим бўлади.

وَلَوْ اشْتَرَى بِمَا لَا يَتَغَابَنُ النَّاسُ فِي مِثْلِهِ يَكُونُ مُخَالِفًا، وَإِنْ قِيلَ لَهُ اعْمَلْ بِرَأْيِكَ 

“Гарчи музорибга ўзинг билганингча иш юритавер деб ҳуқуқ берилган бўлсада, одатда одамлар у маблағ эвазига сотиб олинмайдиган бирор нарсани сотиб олса, музориб келишувга хилоф иш тутган бўлади (ва зиён унинг зиммасига бўлади).” 
Музорибнинг еб-ичиши ва бшқа харажатлари
Савол: Музорабада музорибнинг иш юритиш давомидаги еб ичиш ҳаражатлари ким томонидан қопланади?
Жавоб: Музориб узоқ жойга сафар қилса, савдогарларнинг одатига биноан йўл кира, еб ичиш ҳаражатларини музораба сармоясидан олса бўлади. Лекин, ўз юртида иш юритаётган вақтида еб-ичиш, уйга бориб келиш ҳаражатларини барчаси ўз ёнидан бўлади. Ҳудди, касал бўлганда дори-дармон, сурма ва соч-соқолини бўяшга ишлатилган нарсаларнинг ҳаражатлари ўз ёнидан бўлгани каби.

وَإِذَا سَافَرَ وَلَوْ يَوْمًا فَطَعَامُهُ وَشَرَابُهُ وَكِسْوَتُهُ وَرَكُوبُهُ بِفَتْحِ الرَّاءِ مَا يُرْكَبُ وَلَوْ بِكِرَاءٍ وَكُلُّ مَا يَحْتَاجُهُ عَادَةً أَيْ فِي عَادَةِ التُّجَّارِ بِالْمَعْرُوفِ فِي مَالِهَا لَوْ صَحِيحَةً 

“Гарчи бир кунга сафар қилсада, унинг еб ичиши, кийими, улови, кира ҳаққи ва савдогарлар одатда муҳтож бўладиган чиқимларнинг барчаси музорабанинг молидан бўлади. Агар музораба тўғри тарзда тузилган бўлса” (Раддул муҳтор).

وَإِنْ عَمِلَ فِي الْمِصْرِ سَوَاءٌ وُلِدَ فِيهِ أَوْ اتَّخَذَهُ دَارًا فَنَفَقَتُهُ فِي مَالِهِ كَدَوَائِهِ عَلَى الظَّاهِرِ 

“Музориб, ўзининг шаҳрида хоҳ у ўша жойда туғилган бўлсин ёки кейнчалик ватан тутган бўлсин иш юритса, чиқимлари, Зоҳир ривоятда ўзининг ёнидан бўлади. Касал бўлганидаги дори-дармонлари ўзининг ёнидан бўлгани каби” (Раддул муҳтор).
Агар сармоя эгаси бъзи бир ҳаражатларни сармоядан ишлатиб туришга рухсат берса, бу унинг эҳсони ҳисобланади.
Фойда-зиён тенг шерик деб музораба қилиш
Савол: Бир киши бошқасига: “Маблағ мендан, тижорат қилиш сендан, фойда зарар тенг шерик” деса шу муомала жоизми?
Жавоб: Бундай муомала музораба дейилади. Яъни бир кишидан маблағ, бошқа киши томонидан меҳнат. Музорабада зарарга шерик бўлишни шарт қилиш ботилдир. Лекин бу шартга эътибор йўқ. Музораба фосид бўлмайди балки шарт ботил бўлади. Мабодо музорабада зиён кўрилса, барча зиён роббул мол яъни маблағ эгасига бўлади , музориб эса меҳнатига куяди.

وَمَا لَا فَلَا مِثْل أَنْ يَشْتَرِطَ أَنْ تَكُونَ الْوَضِيعَةُ عَلَى الْمُضَارِبِ أَوْ عَلَيْهَا فَهِيَ صَحِيحَةٌ وَهُوَ بَاطِلٌ

“Зиённи музориб зиммасида бўлиши ёки иккиси ҳам зиёнда шериклигини шарт қилинса, музораба саҳиҳ ва шарт ботилдир. Агар фойда кўрилмасдан зиён кўрилса, зарар роббул молга бўлади. Музориб меҳнатига куяди ҳолос”. (Баҳрур роиқ).
Фойда тақсим қилингандан кейин зиён кўриш
Савол: Музорабада фойда кўрилиб кейин зарар кўрилса, қандай бўлади?.
Жавоб:

وما هلك من مال المضاربة يصرف إلى الربح لأنه تبع فإن زاد الهالك على الربح لم يضمن ولو فاسدة من عمله لأنه أمين وإن قسم الربح وبقيت المضاربة ثم هلك المال أو بعضه ترادا الربح ليأخذ المالك رأس المال وما فضل بينهما وإن نقص لم يضمن لما مر ثم ذكر مفهوم قوله وبقيت المضاربة فقال وإن قسم الربح وفسخت المضاربة والمال في يد المضارب ثم عقداها فهلك المال لم يترادا وبقيت المضاربة لأنه عقد جديد وهي الحيلة النافعة للمضارب 

“Музорабада фойда топилгандан кейин зарар кўрилса, фойдани бўлишганларидан кейин музораба тўхтовсиз давом этаётган бўлса, зарарни қоплаш учун аввал икковлари фойдани ўрнига қайтаришади ва фойдадан сарф қилинади. Агар фойда зарарни қопламаса, росул мол (ўртага тикилган маблағдан) зарарни қопланади. Музориб тўламайди. Чунки у омонатдор шахс ҳисобланади. Агар зарарни қоплагандан кейин фойда ошиб қолса, бўлишиб олишади. Музораба давом этаётган бўлса деган сўзидан: “Фойда бўлиниб, музораба бекор қилинмаган бўлса” деган маъно тушинилади. Агар фойда бўлиниб музораба бекор қилинса, лекин росул мол музорибнинг қўлида турган бўлиб қайтадан музораба ақдини тузишса ва мол ҳалок бўлса, фойдани қайтаришмайди, балки зарар росул молдан қапланади. Бу иккинчи сурат музориб учун фойдали. Биринчи сурат “Фойдани бўлишиб музорабани бекор қилмасдан давом эттириш” роббул мол учун фойдалидир”. (Роддул мухтор).
Фойдани икки томондан бирига тайин қилиниши
Савол: Музорабада икки тараф: роббул мол(пул бериб турувчи) ва музориб(пулни айлантирувчи, тижорат қилувчи) га маълум бир фойдани: Масалан: ҳар бир ишдан ёки ҳар ойда ўн минг"ни таъйин қилса бўладими?
Жавоб:

قال في التنوير:كون الربح بينهما شائعا

“Фойда иккисининг ўртасида фоизлар билан белгиланган бўлмоғи (шарт)дир” (Роддул мухтор).
Иккисидан бири учун фойдадан муайян бир миқдорни таъйин қилиш музорабани фосид қилади. Чунки музорабада фойда келишувга асосан фоизлар билан яъни: юздан эллик фоизи сенга қолгани менга ёки ўттиз фози сенга етмиш фоизи менга деб белгиланиши шарт. Бу яъни фойда қанча бўлса ҳам ҳар ишдан сен учун ўн минг берилади деган суратда шарт эмас, балки музораба ақди бекор бўлади. Мабодо шу тарзда келишув битими тузилиб фойда кўрилган бўлса, фойданинг ҳаммаси роббул молга бўлади.

وَإِجَارَةٌ فَاسِدَةٌ إنْ فَسَدَتْ فَلَا رِبْحَ لِلْمُضَارِبِ حِينَئِذٍ بَلْ لَهُ أَجْرُ مِثْلِ عَمَلِهِ مُطْلَقًا رَبِحَ أَوْ لَا بِلَا زِيَادَةٍ عَلَى الْمَشْرُوطِ 

“Музорибга эса фосид ижарада ҳоҳ фойда кўрилсин ёки зарар кўрилсин иккала суратда ҳам ажри мисл яъни :музориб бирортасига ишчи бўлиб шу ишларни қилганда қанча ойлик ёки иш ҳаққи олар эди. Ўшанча миқдорда ҳақ берилади. Лекин шартлашилган миқдордан ошмайди”. (Роддул мухтор).
Яъни фосид музорабада келишган фоизи йигирма фоиз бўлиб, ажри мисл йигирма фоиздан ошиқ масалан қирқ фоиз тўғри келса, йигирма фоизга тенг миқдорда ҳақ олади.
Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳ эса"Фосид музорабада фойда кўрилмаса, музорибга ажр(ҳақ) йўқ" деганлар.
Музорабани маълум бир вақт билан қайдлаш
Савол: Музорабани маълум бир вақтгача тайин қилиб қийиш мумкинми?
Жавоб: Маълум бир вақтгача музораба қилишни келишиб олиш жоиздир.

وَكَذَلِكَ إذَا وَقَّتَ لِلْمُضَارَبَةِ مُدَّةً مَعْلُومَةً بِعَيْنِهَا جَازَ وَبَطَلَ الْعَقْدُ بِمُضِيِّهَا؛ لِأَنَّهَا تَوْكِيلٌ فَتَوَقَّتَ بِمَا وَقَّتَهُ

“Агар музорабани маълум бир муддатгача бўлиши тайин қилинса жоиз бўлади ва ўша муддат тугаши билан битм бекор бўлади. Чунки, у вакил қилиш ҳисобланиб, белгиланган вақтгача амалда бўлади” (Жавҳаратун наййира).
Бундан келиб чиқадики, муддат етиб келгач музораба битми бекор бўлиб, янги нарсалар сотиб олиш ҳуқуқи бекор бўлади ҳамда қуйидаги ишлардан бирини бажариши мумкин бўлади:
1. Сотиб олинган нарсаларни сотиб, нақд пул шаклига келтириш учун музорибга қўшимча вақт берилади;
2. Мавжуд таварларни сармоядор ва музориблардан бири сотиб олишлари мумкин ва фойдани келишувдаги нисбатга кўра тақсим қилиб олинади:
3. Сармоядорлар бир несча киши бўлсалар, улардан бири сотиб олиб, келишилинган фойдани тақсим қилишлари мумкин.
Муддат тайин қилинмаган ҳолатда музорибни ишдан бўшатиш
Савол: Музорабани маълум бир муддат билан белгиланмаган суратда сармоя эгаси музорибни ишдан бўшатиши жоизми?
Жавоб: Музораба битмини бекор қилиш учун сармоя эгаси музорибни ишдан бўшатса бўлади. Лекин, юқорида қайд қилинганидек, зарар келтирадиган шаклда бўлмаслиги лозим. Агар музорабага маълум бир муддат белгиланган бўлса, белгиланган муддат тугамагунича музорибни ишдан бўшатиш жоиз эмас. Лекин, музориб, сармояни зоя қилишлиги ва исроф қилишлиги хавфи бўлса, муддатдан аввал ҳам уни бекор қилиш ҳам мумкин.
Музориб ёки сармоя эгасидан бири вафот топса, музораба битми бекор бўлади. Агар музориб вафот топса ва дастмоя тавар шаклида бўлса, музорибнинг васийси ёки сармоя эгаси уни сотиб нақд пулга айлантиради. Фойда кўрилинган суратда фойдани келишувга биноан тақсим қилинади.
Агар дастмоя эгаси вафот топса, музораба битми бекор бўлади. Агар дастмоя тавар шаклида бўлса, музориб уни сотиб нақдга айлантириши мумкин.

وَتَبْطُلُ الْمُضَارَبَةُ بِمَوْتِ أَحَدِهِمَا لِكَوْنِهَا وَكَالَةً وَكَذَا بِقَتْلِهِ، وَحَجْرٍ يَطْرَأُ عَلَى أَحَدِهِمَا وَبِجُنُونِ أَحَدِهِمَا مُطْبَقًا قُهُسْتَانِيٌّ

“Музораба битми музориб ёки сармоя эгасидан бирининг вафот топиши билан бекор бўлади. Чунки, бу келишув ваколат эди. Шунингдек, улардан бирини кимлардир томонидан ўлдирилиши ва кимлардир тарафидан фаолият юритишига тўсқинлик қилиниши ва иккисидан бирининг мажнун бўлиб қолиши билан ҳам бекор бўлади” (Раддул муҳтор). Музораба битми бекор қилингани билан музориб кўрилган фойдадаги ҳиссаси маҳрум қилинмайди.
Музориб таварни ота-онасидан сотиб олиши ёки уларга сотиши
Савол: Музориб таварларни ўзини ўғли, ота-оналарига сотиши ёки улардан сотиб олиши мумкинми?
Жавоб: Музориб сармоя эгаси тарафидан вакил саналади. Вакилнинг ҳукми шуки, у ўзи билан ўзи, яъни музораба молини ўзига сотиб олиши, ота-оналари ва фарзандлари билан қўшилиб савдо қилиши жоиз бўлмайди. Чунки, булар билан савдо қилинганда музораба молини кўпайтириш ва ундан фойда кўриш кўзланмайди.

لَا يَعْقِدُ وَكِيلٌ الْبَيْعَ وَالشِّرَاءَ وَالْإِجَارَةَ وَالصَّرْفَ وَالسَّلَمَ وَنَحْوَهَا . مَعَ مَنْ تُرَدُّ شَهَادَتُهُ لَهُ لِلتُّهْمَةِ وَجَوَّزَاهُ بِمِثْلِ الْقِيمَةِ إلَّا مِنْ عَبْدِهِ وَمُكَاتَبِهِ إلَّا إذَا أَطْلَقَ لَهُ الْمُوَكِّلُ كَبِعْ مِمَّنْ شِئْتَ فَيَجُوزُ بَيْعُهُ لَهُمْ بِمِثْلِ الْقِيمَةِ اتِّفَاقًا

“Вакил унинг фойдасига гувоҳлиги ўтмайдиган кишиларга олти-сотди, ижара, саррофлик ва салам байлари ҳамда шунга ўхшашларини қилишлари туҳматни эҳтимоли бўлгани учун жоиз бўлмайди. Абу Юсуф ва Имом Муҳаммадлар нахздида бошқалар билан қиладиган нархга кўра юқоридаги ишларни қилиши жоиз бўлади. Лекин сармоя эгаси хоҳлаганинг билан савдо қилавер деса, уларга ҳам сотиши мумкин. Лекин, бозордаги қиймат эвазига кўра бўлиши шартдир” (Раддул муҳтор).
Музораба битми тугатилгандан кейин олди-берди қарзларни йиғиштириб олиш
Савол: Музораба битми тугатилгандан кейин музорибнинг олди-берди қарзлари бўлса, уларни йиғиштириб олиш кимларнинг зиммасига юклатилади?
Жавоб: Музораба битми тугатилгач, музорибдан бировларнинг қарзлари бўлса ёки ҳақлари бўлса, уларнинг барчасини ўз ўрнига қўйиш унинг зиммасига бўлади. Қарздорлар ҳузурига бориб талаб қилиш ҳаражатлари иш юритилаётган шаҳарда бўлса, музорибнинг зиммасига, шаҳардан ташқарида бўлса, музораба молидан бўлади.

وَمُفَادُهُ أَنَّ نَفَقَةَ الطَّلَبِ عَلَى الْمُضَارِبِ، وَهَذَا لَوْ الدَّيْنُ فِي الْمِصْرِ وَإِلَّا فَفِي مَالِ الْمُضَارَبَةِ 

“Унинг ифодаси шу бўладики, қарзлар шаҳрда бўлса қарзни талаб қилишдаги чиқим музорибдан бўлади. Агар шаҳардан ташқарида бўлса, музорибнинг молидан бўлади” (Раддул муҳтор).
Музорибни қарз олиши
Савол: Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми?
Жавоб: Битм тузиш вақтида билганингча иш тутавер деб айтган бўлса ҳам музориб сармоя эгасининг ошкора қарз бераве деган ижозатисиз бирортасига қарз ҳам бера олмайди ва музорабага маблағ ҳам ола олмайди.

وَ لَا الْإِقْرَاضُ وَالِاسْتِدَانَةُ وَإِنْ قِيلَ لَهُ ذَلِكَ أَيْ اعْمَلْ بِرَأْيِكَ ؛ لِأَنَّهُمَا لَيْسَا مِنْ صَنِيع التُّجَّارِ فَلَمْ يَدْخُلَا فِي التَّعْمِيمِ مَا لَمْ يَنُصَّ الْمَالِكُ عَلَيْهِمَا فَيَمْلِكُهُمَا 

“Музориб бировларга қарз бериши ёки қарз олиши жоиз бўлмайди. Агарчи битм вақтида билганингча иш тутавер деб айтилган бўлса ҳам. Чунки, бу нарса савдгарларни одатидан эмас. Модомики, сармоя эгаси унга ошкора ижозат бермас экан, қарз олди-бердисини қилишлик билганингча иш тутавер деган ижозатни остига кирмайди” (Раддул муҳтор). 

Музорабадаги чигал масала

Савол: Музориб сармоя эгасининг ижозатисиз қарз олди-берди ишларини қилиши мумкинми?
Жавоб: Битм тузиш вақтида билганингча иш тутавер деб айтган бўлса ҳам музориб сармоя эгасининг ошкора қарз бераве деган ижозатисиз бирортасига қарз ҳам бера олмайди ва музорабага маблағ ҳам ола олмайди. 

وَ لَا الْإِقْرَاضُ وَالِاسْتِدَانَةُ وَإِنْ قِيلَ لَهُ ذَلِكَ أَيْ اعْمَلْ بِرَأْيِكَ ؛ لِأَنَّهُمَا لَيْسَا مِنْ صَنِيع التُّجَّارِ فَلَمْ يَدْخُلَا فِي التَّعْمِيمِ مَا لَمْ يَنُصَّ الْمَالِكُ عَلَيْهِمَا فَيَمْلِكُهُمَا 

“Музориб бировларга қарз бериши ёки қарз олиши жоиз бўлмайди. Агарчи битм вақтида билганингча иш тутавер деб айтилган бўлса ҳам. Чунки, бу нарса савдгарларни одатидан эмас. Модомики, сармоя эгаси унга ошкора ижозат бермас экан, қарз олди-бердисини қилишлик билганингча иш тутавер деган ижозатни остига кирмайди” (Раддул муҳтор). 
Ҳарпана ҳам шерикчилик
Савол: Ҳалпана ошида ошна-оғайнилар ўртада турли нарсалар сотиб оладилар. Лекин, истеъмол қилишда бири иккинчисидан кам-кўп ейиши мумкин. Бундай ҳолатда нима қилинади?
Жавоб: Агар ўртада тўпланган маблағга турли нарса сотиб олсалар ва ундан бири кам, иккинчиси кўп еса ўша унинг ҳиссаси бўлади ва жинс турли бўлгани учун жоиз бўлади.

لَمْ يَرَ الْمُسْلِمُونَ فِي النَّهْدِ بَأْسًا أَنْ يَأْكُلَ هَذَا بَعْضًا وَهَذَا بَعْضًا

“Мусулмонлар ҳалпанада баъзиси бундан ва баъзиси бошқа нарсадан истеъмол қилишларида ҳеч қандай зиён йўқ, деб билганлар” (Имом Бухорий). Агар ўртада сотиб олинган таом бир хил жинсда бўлса, ўртада тенг тақсим қилиш лозим бўлади. Чунки, жинс бир хил бўлиб қолди. Бу масала ўртада сўйилган қурбонлик гўштига қиёс қилинади. Чунки, қурбонлик гўшти калла-почасиз шериклар ўртасида тақсим қилинса, жинс бир бўлгани учун тенг тақсим қилиш лозим бўлади. Агар калла-поча билан тақсим қилинса, бирига оз ва бошқасига кўп бўлиши мумкин. Чунки, калла-поча гўшт жинсидан ўзга ҳисобланади. Шериклар ўртага пул ташлаб бир хил таом сотиб олиб, ейишда ҳар хил бўлсалар ҳам зарари йўқ. Чунки, ёнига қўшилган нон ва чойлар ҳам гўштга қўшилган калла-поча каби бўлиб кетади. Асосан ҳалпаналарда ўртага пул йиғиб полов тайёрланади ва унга кетадиган турли масаллиқлар турли жинсда бўлгани учун пул тиккан шерикларнинг бири оз, бошқаси кўп ейиши жоиздир.
Сармоядор маблағни ҳам фойдани ҳам тайин қилиб қўйиши
Савол: Бир киши томонидан маблағ иккинчи томондан меҳнат қилиш тарзига кўра шерикчилик қилинса ва маблағ эгаси фойда кўрсак ҳам, зиён кўрсак ҳам тушган фойда ёки зиённи ўттиз фоизи менга бўлади дейиши жоизми?
Жавоб: Агар иш юритувчи фақат меҳнат қилса, ўртага сармоя тикмаса, зарар кўрилган суратда, уни зиммасига ҳеч қандай зарар юклатилмайди. Чунки, бундай битмни дуруст бўлиши учун фойдадаги ҳиссалар белгиланиб, зарар суратида зарарнинг барчаси сармоядор зиммасига бўлади. Бундай шартга кўра тузилган битмда шарт, яъни зарарни меҳнат қилувчи бўйнига юклатилиши бекор бўлиб, фойда келишилган миқдорга кўра тақсим қилинади. 

وَيَبْطُلُ الشَّرْطُ كَشَرْطِ الْوَضِيعَةِ عَلَى الْمُضَارِبِ

“Музориб (иш юритувчи)нинг зиммасига зарарни шарт қилиш шарти бекор саналади” (Табйийнул ҳақоиқ).

وَشَرْطُ الْوَضِيعَةِ شَرْطٌ زَائِدٌ لَا يُوجِبُ قَطْعَ الشَّرِكَةِ فِي الرِّبْحِ وَلَا الْجَهَالَةَ فِيهِ فَلَا يَكُونُ مُفْسِدًا وَتَكُونُ الْوَضِيعَةُ وَهُوَ الْخُسْرَانُ عَلَى رَبِّ الْمَالِ ؛ لِأَنَّ مَا فَاتَ جُزْءٌ مِنْ الْمَالِ بِالْهَلَاكِ يَلْزَمُ صَاحِبَ الْمَالِ دُونَ غَيْرِهِ وَالْمُضَارِبُ أَمِينٌ فِيهِ 

“Музорибни зиммасига зарарни шарт қилиш ортиқча шарт ҳисобланиб, сармоя эгаси билан музорибнинг ўртасида фойдада шерик бўлишни бекор қилмайди ва фойдадаги ноаниқликни ҳам келтириб чиқармайди. Шунинг учун ҳам бу шарт музораба битмини фасод қилувчи бўлмайди ва зарар кўрилган суратда зарар мол эгасининг зиммасига бўлади. Чунки, кўрилган зарар молдан бир бўлак бўлиб, зарар кўрилган суратда мол эгасининг зиммасига юклатилинади. Музориб эса, қўлидаги мол борасида омонатдор шахс саналади” (Табйийнул ҳақоиқ). 

عَنْ عَلِيٍّ عَلَيْهِ السَّلامُ عِنْدَ عَبْدِ الرَّزَّاقِ أَنَّهُ قَالَ: فِي الْمُضَارَبَةِ الْوَضِيعَةُ عَلَى الْمَالِ وَالرِّبْحُ عَلَى مَا اصْطَلَحُوا عَلَيْهِ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Музорабада зарар мол(эгасининг зиммаси)га бўлиб, фойда келишувга биноан бўлади” (Мусаннафу Абдурраззоқ, Канзул уммол).
Агар иш юритувчи иш юритиш билан биргаликда сармоя ҳам тиккан бўлса, фойда келишувга биноан бўлади, зарар кўрилган суратда эса, ҳар бирини тиккан сармоясига қараб бўлади. Масалан, бутун сармояни ҳисоблаб чиққанда иш юритувчининг сармояси ўн фоизни қўшимча сармоя киритувчининг сармояси тўқсон фоизни ташкил қилса, иш юритувчи зарарни ўн фозини, қўшимча сармоя киритувчи зарарни тўқсон фоизини қоплайди.

الخسران في الشركة على كل واحد منهما بقدر ماله فإن كان متساويا في القدر فالخسران بينهما نصفين وإن كان أثلاثا فالوضيعة أثلاثا قال شيخنا : لا نعلم في ذلك خلافا وبه يقول ابو حنيفة و الشافعي وغيرهما 

“Ширкатдаги зиён томонларнинг молини миқдорига кўра бўлади. Агар мол миқдорда тенг бўлса, зиён ҳам тенг бўлади. Агар мол учдан бирга тўғри келса, зиён ҳам учдан бир бўлади. Шайхимиз, биз бу борада ихтилоф қилинганини билмаймиз деган. Абу Ҳанифа, Шифий раҳматуллоҳи алайҳлар шунга ҳукм қилганлар” (Муғний).
Маълум бир маблағга фойда етгунича шерик бўлишни шарт қилиш
Савол: Маълум бир маблағга эга бўлмагунимизча музорабани бекор қилмаслик шарти билан музораба битмини тузса бўладими?
Жавоб: Музорабани вақт билан белгилаш мумкин. Лекин, бу шарт менинг наздимда жоиз эмас, деб ўйлайман. Чунки, чекланмаган муддатга музорибни банд қилиб қўйишга ўхшайди. Бунда сармоя эгасига фойда келтиришни зиммадорлиги ётади.

وَأَمَّا صِفَةُ هَذَا الْعَقْدِ فَهُوَ أَنَّهُ عَقْدٌ غَيْرُ لَازِمٍ، وَلِكُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا أَعْنِي رَبَّ الْمَالِ وَالْمُضَارِبَ الْفَسْخُ، لَكِنْ عِنْدَ وُجُودِ شَرْطِهِ، وَهُوَ عِلْمُ صَاحِبِهِ

“Бу битмнинг сифати шуки, у лозим бўлмаган битмдир. Томонлардан ҳар бири, яъни сармоя эгаси ҳамда музорибга битмни (хоҳлаган вақтида) бекор қилиш ихтиёри бордир. Лекин, бекор қилиш шарти топилган вақтда. У шарт шериги бу ҳақда билган бўлиши керак” (Бадоиъус саноиъ).
Музориб қўлидаги барча молни сармоя эгасига топшириш шарти
Савол: Музорабани бекор қилинганда музорибнинг қўлидаги барча молни сармоя эгасига топшириш шарти билан музораба битмини тузса бўладими?
Жавоб: Музораба битми бекор бўлганда сармоя нақд пул шаклида бўлса, фойдалар бўлингач музориб сармоя эгасига қайтариши зарур. Тавар шаклида бўлса, сармоя эгаси таварни сотиб олиши жоиз. Сотиб олиш жараёнида қанча фойда тушса, музориб билан ўша фойдани бўлишишлари вожиб. Музорабани бекор қилиш вақтида тавар шаклидаги молни барчасини сармоя эгасига беришни шарт қилиш жоиз эмас. Чунки, бу ўринда тавар ва унинг фойдаси ҳам сармоя эгасига бўлишига тўғри келиб қолади ва музориб унинг фойдасидан улушсиз қолади.

إذَا بَاعَ رَبُّ الْمَالِ مَالَ الْمُضَارَبَةِ مِنْ الْمُضَارِبِ أَوْ بَاعَهُ الْمُضَارِبُ مِنْ رَبِّ الْمَالِ فَهُوَ جَائِزٌ سَوَاءٌ كَانَ فِي الْمَالِ فَضْلٌ عَلَى رَأْسِ الْمَالِ أَوْ لَمْ يَكُنْ

“Сармоя эгаси музораба молини музорибга сотиши, ёки музориб сармоя эгасига сотиши жоиздир. Дастмоядан ортиқча фойда кўрилган бўлсин ёки кўрилмаган бўлсин” (Фатвои ҳиндия).
Битм тугашидан илгари фойдани тақсим қилиш
Савол: Музораба битми тугатилмасдан аввал фойдани тақсим қилиш жоизми?
Жавоб: Музораба битми бекор қилинишидан аввад фойдани тақсим қилиш аслида жоиз эмас. Лекин тақсим қилиб олган бўлсалар бу қарз каби бўлиб туради. Мабодо музораба моли ҳалокатга дучор бўлса, олинган фойдалар ортга қайтарилади. Чунки, сармоя сармоя эгасига тўлиқ қайтиб келишидан аввал фойда кўрган ёки кўрмаганлиги маълум бўлмайди. Шунинг учун музораба битми ўз ҳолича давом этиб, фойдани маълум бир муддатда бўлишиб турган бўлсалар кейин молнинг баъзиси ёки ҳаммаси ҳалокатга дучор бўлса, музораба битми тузилгандан бери кўрилган фойданинг барчаси ортга қайтарилади. Токи, сармоя эгаси сармоясини тўлиқ зарарини қопласин. Чунки, сармоя эгаси сармоясини тўлиқ қўлга олмагунича фойдани тақсими дуруст эмас эди. Гўёки, ўртадан қарз олишиб тургандай бўлдилар.

وَإِنْ كَانَا يَقْتَسِمَانِ الرِّبْحَ وَالْمُضَارَبَةُ بِحَالِهَا ثُمَّ هَلَكَ الْمَالُ بَعْضُهُ أَوْ كُلُّهُ تَرَادَّا الرِّبْحَ حَتَّى يَسْتَوْفِيَ رَبُّ الْمَالِ رَأْسَ الْمَالِ لِأَنَّ قِسْمَةَ الرِّبْحِ لَا تَصِحُّ قَبْلَ اسْتِيفَاءِ رَأْسِ الْمَالِ لِأَنَّهُ هُوَ الْأَصْلُ وَهَذَا بِنَاءٌ عَلَيْهِ وَتَبَعٌ لَهُ، فَإِذَا هَلَكَ مَا فِي يَدِ الْمُضَارِبِ أَمَانَةً تَبَيَّنَ أَنَّ مَا اسْتَوْفَيَاهُ مِنْ رَأْسِ الْمَالِ، فَيَضْمَنُ الْمُضَارِبُ مَا اسْتَوْفَاهُ لِأَنَّهُ أَخَذَهُ لِنَفْسِهِ وَمَا أَخَذَهُ رَبُّ الْمَالِ مَحْسُوبٌ مِنْ رَأْسِ مَالِهِ وَإِذَا اسْتَوْفَى رَأْسَ الْمَالِ، فَإِنْ فَضَلَ شَيْءٌ كَانَ بَيْنَهُمَا لِأَنَّهُ رِبْحٌ وَإِنْ نَقَصَ فَلَا ضَمَانَ عَلَى الْمُضَارِبِ 

“Музораба битми тугатилмай томонлар фойдани ўртада бўлишиб олсалар. Сўнг молнинг баъзиси ёки барчаси ҳалокатга учраса сармоя эгаси сармоясини қайтариб олишлиги учун олинган фойдалар ортга қайтарилади. Чунки, сармоя тўлиқ қайтариб олинмагунича фойданинг тақсими жоиз эмас. Сармоя асл фойда унга тобе бўлгани учун. Музорибнинг қўлидаги нарса талофатга учраса, фойда деб бўлишиб олганлари сармоядан эканлиги ошкор бўлади. Музориб сармоядан ўзига деб олган нарсасини қайтаради. Сармоя эгаси олган нарса эса, сармоядан деб ҳисоб қилинади. Фойдалар ортга қайтарилиб сармоя тўлиқ қопланса, ортгани икковлари ўртасидаги фойда ҳисобланади. Агар қайтарилган фойдалар сармояни қоплай олмаса, музориб тўламайди” (Иноя шарҳул ҳидоя).
Музораба битмида зарар кўрилса, музориб тўламайди деган нарса, қачонки сармоя эгаси сармоясини тўли қайтариб олса, фойдалар бўлинса, қайтадан янги битм тузилгандан кейин зарар кўрилса ёки биринчи музораба битмини тузишда фойда кўрмай зарарга учралса бўлади.
Ширкат билан музорабани жамлаш
Савол: Ширкат билан музорабани жамлаган суратда иккисини фойдасини бир қилиб, маълум бир нисбатга келишиш жоизми? Масалан, бир киши бошқасига юз минг шериклик тарзда ва юз минг музораба тарзида маблағ бериб иккисидан кўрилган фойдани қириқ фоизини берасан дейиши жоизми?
Жавоб: Музориб, яъни сармояни айлантирувчи сармоя эгаси билан шерик бўлиши учун у ҳам ўртга маблағ тиккан бўлиши керак бўлади. Бу суратда икки юзминг берган сармоя эгаси музорибга сармоя тикишга ижозат берган ҳисобланади ва бу суратда икки юз минг сармоя бераётган кишининг фойдадаги ҳиссаси сармоясини нисбатидан ошмаслиги керак. Масалан, икки юз минг бериб фойдадан қириқ фоизига келишган бўлса, унинг тиккан икки юзминги ҳам ширкат молини қириқ фоизини ташкил қилган бўлиши керак. Музориб сармояни олтмиш фоизини тиккан бўлиши керак. Чунки, ишламасликни шарт қилиш ҳолатида сармоя эгаси сармоядаги ҳиссасидан зиёда миқдорда фойда олиши жоиз эмас.

خلط الف المضاربة بالف من ماله قبل الشراء جاز

“Иш юритувчи музориб музораба молининг минг дирҳамига бирор нарса сотиб олишдан аввал ўзининг молидан минг дирҳамни қўшиб кейин сотиб олса, жоиз бўлади” (Бадоиъ саноиъ. Саъийд матбааси).
Томонлар ўртага маълум бир маблағ тикиб ширкат қилишлари ва музорабадан фарқи
Савол: Икки киши ширкат битмини тузиб, иш юритмайдиган киши томонидан беш юз минг, иш юритадагиан киши томонидан икки юз минг ўртага маблағ тикилса, фойда эса, элликка-элик деб тақсим қилишга келишишлари жоизми ва бу келишувнинг музорабадан нима фарқи бор?
Жавоб: Бу келишув жоиз. Чунки, иш юритувчи оз дастмоя тиккан бўлсада, иш юритганлиги туфайли ҳам маълум бир фойдага эга бўлади. Чунки, фойдага эга бўлиш ҳаққи сармоя, иш юритиш, тўловни зиммасига олиш билан бўалди. Бу суратда иш юритувчи сармоя ҳам тикмоқда, иш ҳам юритаяпти. Шериги эса, фақат сармоя тикаяпти. Бу ширкатнинг музорабадан фарқи шуки, зарар кўрилган суратда, иш юритувчи икки юзминг, шериги эса беш юз минг зиён кўради. 

الوضيعة على المال، والربح على ما اصطلحوا عليه

“Зиён молгадир. Фойда эса, келишувга кўрадир” (Аҳкому ширкатул музораба).
Фойда кўрилганда ҳам кўрилмаганда ҳам фойдани шарт қилиш
Савол: Фойда кўрилганда йигирма фоиз, фойда кўрилмаган суратда беш фоиз фойда беришга сармоя тикса, жоиз бўладими?
Жавоб: Сармоя тиккувчига ҳар қандай суратда ҳам беш фоиз фойда берилинади, фойда кўрилган суратда эса, фойданинг йигирма фоизи берилади дейилса, бу очиқ ойдин судхўрликдир.

وَأَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ مَعْلُومَ الْقَدْرِ، فَإِنْ كَانَ مَجْهُولًا تَفْسُدُ الشَّرِكَةُ وَأَنْ يَكُونَ الرِّبْحُ جُزْءًا شَائِعًا فِي الْجُمْلَةِ لَا مُعَيَّنًا فَإِنْ عَيَّنَا عَشَرَةً أَوْ مِائَةً أَوْ نَحْوَ ذَلِكَ كَانَتْ الشَّرِكَةُ فَاسِدَةً

“Фойданинг миқдори аниқ бўлиши лозим. Агар ноаниқ бўлса, ширкат фосид бўлади. Фойда олинган фойданинг нисбатига кўра бўлиши керак (Фойданинг ўндан бири учдан бири каби). Агар муайян бир ўн, юз (ёки сармоянинг беш, ўн фоизи каби) муайян бир миқдор билан белгилаб қўйилса, ширкат фосид бўлади” (Фатавои ҳиндия). 

وكون الربح بينهما مشاعا فتفسد ان شرط لاحدهما عشر دراهم مثلا

“Фойда иккиси ўртасида нисбатлар билан белгиланган бўлсин. Агар томонлардан бирига ўн дирҳам шарт қилинса, келигув фосид бўлади” (Дуррул мунтақо). 

يشترط ان تكون حصص الربح التي تنقسم بين الشركاء جزاء شائعا كالنصف والثلث والربع فاذا اتفق الشركاء على اعطاء احدهم قدرا معينا كانت الشركة باطلة

“Томонлар ўртасида тақсим қилинадиган фойда ярим, учдан бир, тўртдан бир каби ҳиссалар билан бўлмоқлиги шартдир. Агар шериклар ўзларидан бирига муайян бир миқдорни бериб туришга келишсалар ширкат ботил бўлади (Масалан, ҳар ойда фалон мингдан каби)” (Салим Рустам. Шарҳул мажалла). 

ولا يجوز الشركة اذاشرط لاحدهما دراهم مسمات من الربح لانه شرط يوجب انقطاع الشركة فعساه لا يخرج الا قدر المسمى لاحدهما

“Томонлардан бирига фойдадан муайян дирҳамларни шарт қилинган ширкат жоиз эмас. Чунки, шарт ширкатни бузилишини вожиб қилади. Чунки, иккисидан бирига тайин қилинган миқдордан ортиқ фойда кўрилмай қолиши мумкин” (Фатавои ҳиндия. Раҳмония босмахонаси).
Ширкат битмига хилоф иш тутилганда ширкатнинг ҳукми
Савол: Ширкат битмига хилоф тарзда иш тутувчи шеркнинг ҳукми нима бўлади?
Жавоб: Ширкат битмига мувофиқ бўлган шартлардан бирортасига хилоф қилиши шерикларга жоиз эмас. Чунки, мусулмонлар ўз шартларига кўра бўладилар. Лекин бундан ҳалолни ҳаромни ҳалол қилган ёки ҳалолни ҳаром қилганлар мустаснодир. 

الْمُسْلِمُونَ عَلَى شُرُوطِهِمْ إلَّا شَرْطًا أَحَلَّ حَرَامًا أَوْ حَرَّمَ حَلَالًا

“Мусулмонлар ҳалолни ҳаром ёки ҳаромни ҳалол қиладиган шартлардан бошқа ўринда ўз шартларига кўрадилар” (Табйийнул ҳақоиқ).
Музорабада турли шартларни қўйиш
Савол: Сармоя эгаси музорибни муайян тавар, шаҳар, муддат, кишилар билан савдо қилишини қайдлаб қўйса, музорибга ундан ташқари иш юритиши жоиз бўладими?
Жавоб: Сармоя эгаси қайдлаган чегаралардан ташқари иш юритиши жоиз эмас. Мабодо, ташқари иш юритиб зиён кўрса, музориб тўлайди. 

وَإِنْ خَصَّ لَهُ رَبُّ الْمَالِ التَّصَرُّفَ فِي بَلَدٍ بِعَيْنِهِ أَوْ فِي سِلْعَةٍ بِعَيْنِهَا لَمْ يَجُزْ لَهُ أَنْ يَتَجَاوَزَ ذَلِكَ فَإِنْ خَرَجَ إلَى غَيْرِ ذَلِكَ الْبَلَدِ أَوْ دَفَعَ الْمَالَ إلَى مَنْ أَخْرَجَهُ لَا يَكُونُ مَضْمُونًا عَلَيْهِ بِمُجَرَّدِ الْإِخْرَاجِ حَتَّى يَشْتَرِيَ بِهِ خَارِجَ الْبَلَدِ فَإِنْ هَلَكَ الْمَالُ قَبْلَ التَّصَرُّفِ فَلَا ضَمَانَ عَلَيْهِ وَكَذَا لَوْ أَعَادَهُ إلَى الْبَلَدِ عَادَتْ الْمُضَارَبَةُ كَمَا كَانَتْ عَلَى شَرْطِهَا، وَإِنْ اشْتَرَى بِهِ قَبْلَ الْعَوْدِ صَارَ مُخَالِفًا ضَامِنًا 

“Агар сармоя эгас музорибга муайян бир шаҳар ёки муайян бир таварлар билан савдо қилишни чегараласа, ундан ташқарига чиқишлиги жоиз бўлмайди. Агар белгилаб қўйилган шаҳардан ташқарига чиқса ёки молни шаҳардан ташқарига олиб чиқиб кетувчига топширса, олиб чиқиб кетишликнинг ўзи билан тўлагувчи бўлмайди. Токи, шаҳардан ташқаридан у мол эвазига бирор нарса сотиб олгунича. Агар тасарруф қилишдан илгари мол ҳалокатга учраса, тўламайди. Шунингдек, молни ўз шаҳарига қайтариб олиб кирса, музораба шарт қилинганидек давом этаверади. Агар қайтиб кирмай бирор нарса сотиб олса ва у талофатга учраса, шартга зид иш юритган бўлиб, музориб зиённи тўлайди. Ширкат ҳам шу кабидир” (Баҳрур роиқ).


8 йил аввал 23505 fiqh.uz
Мавзуга оид мақолалар
МАҚОЛА: АҚИЙДА
ШИРКАТ
Ширкат сўзи араб тилида “شين (ш)”нинг касраси ва “راء (р)”нинг сукуни билан “الشِركَة (аш-ширкат)” ёки “شين (ш)”нинг фатҳаси ва “راء (р)”нинг касараси билан “الشَرِكة (аш-шарикат)” давоми...
8 йил аввал 7930 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Иш юритганлиги учун ойлик тайин қилиш
Савол: Тўрт киши ўртага сармоя тикиб, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган бир сеҳни сотиб олишда ва шериклардан бирини унга бошлиқ этиб тайинлаб, унга фойдадаги улушидан ташқари ойлик маош ҳам белгилаб давоми...
1 ўн йил аввал 3569 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
МУФОВАЗА суратидаги ШИРКАТ
Ширкати амвол, ширкату аъмол ва ширкату вужуҳлар икки суратда тузилса бўлади:1. Муфоваза ширкати;2. Инон ширкати. Муфоваза ширкати – муфоваза луғатда тенг, баробар деган маъноларни англатади. давоми...
8 йил аввал 3299 fiqh.uz
МАҚОЛА: АҚИЙДА
Фойда кўрилганда ҳам кўрилмаганда ҳам фойдани шарт қилиш
Савол: Фойда кўрилганда йигирма фоиз, фойда кўрилмаган суратда беш фоиз фойда беришга сармоя тикса, жоиз бўладими?Жавоб: Сармоя тиккувчига ҳар қандай суратда ҳам беш фоиз фойда берилинади, фойда кўрилган суратда давоми...
1 ўн йил аввал 3805 fiqh.uz